UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  0 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  1 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  16 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  29 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  25 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  11 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12

Превью. "Олимпик" Қаршида "Насаф"га қарши Янгиликлар

Превью. "Олимпик" Қаршида "Насаф"га қарши

Теглар :  НасафОлимпик
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" ўз майдонида Тимур Кападзе қўл остидаги "Олимпик"ни қабул қилади.

Ушбу жамоалар ҳозирга қадар Суперлигада 4 марта тўқнаш келишган. "Аждарлар" икки бор бу рақибни таслим қилган, 1 марта "Олимпик"нинг қўли баланд келган, яна бир бор дуранг қайд этилган. "Насаф" бу ўйинларда 8та гол урган ва 5та гол ўтказган.

Қаршида ўтган иккала баҳсда ҳам "Олимпик" ғалаба қозона олмаган 1та дуранг ва 1та мағлубият. Ўтган мавсумдаги ҳар иккала учрашувда ҳам Рўзиқул Бердиев шогирдлари 3тадан гол уриб, ғалаба қозонишган.


"Насаф" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: "қутурган" таркиб, чемпионлик вазифаси ва янги легионерлар (мутолаа учун)        



Бу жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар:
28.09.2023 "Олимпик" – "Насаф" 1:3
24.04.2023 "Насаф" – "Олимпик" 3:0
12.11.2022 "Олимпик" – "Насаф" 2:0
30.06.2022 "Насаф" – "Олимпик" 2:2

Ҳакамлар

Қаршидаги баҳсни Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Асимов ўтган йил "Насаф" иштирокидаги учта баҳсда бош ҳакам бўлган (Ўзбекистон кубоги финали ҳам) ва уларнинг барчасида қаршиликлар ғалаба қозонишган. Асимов 2023 йил "Олимпик"нинг иккита ўйинида бош ҳакам бўлган: "Пахтакор" мағлуб этилган (3:2) ва "Бунёдкор" билан дуранг қайд этилган (1:1).


"НАСАФ" - "ОЛИМПИК"
1 март 2024 йил. 19:15
Бош ҳакам:
Азиз Асимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюрупов, Алишер Усмонов
Тўртинчи ҳакам: Умиджон Нутфуллоев
ВАР: Аҳрор Рисқуллаев
АВАР: Аваз Абдуллаев
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Қудрат Мадраимов


"Олимпик" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Жамоанинг бу йилги бош мақсади - Париж!        



Тахминий таркиблар:
"Насаф":
Абдувоҳид Неъматов, Муродбек Раҳматов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Жавоҳир Сидиқов, Темур Чогадзе, Виктор да Сильва, Бобир Абдиҳолиқов.
"Олимпик": Ҳамидулло Абдунабиев, Саидазамат Мирсаидов, Шаҳзод Тоиров, Акбар Абдирасулов, Жалолиддин Содиқов, Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов, Фарруҳ Мухторов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Отабек Жўрақўзиев, Асад Жўрабоев. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика