UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Суперлига. Нима учун "Навбаҳор" бронза медаллари соҳибига айланди?   0 17:36Денис Коростиченко четлатиш, дарвозабон хатоси ва "Шўртан" билан ўйин ҳақида гапирди  0 17:23Суперлига. Драган Черан кетма-кет 6-мавсум тўпурарга айланди  13 17:19Григорий Колосовский собиқ жамоасини Суперлигада "олиб қолди"  10 17:10Суперлига. ОКМК ўз тарихида илк маротаба кумуш медалларни қўлга киритди  5 17:09Суперлига. ОКМКда кумуш, «Локомотив» эса сўнгги турда охирги ўринга тушиб кетди ва Про лигага равона бўлди  128 14:49ФИФА ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширган мамлакатга тарихдаги энг юқори баллни қўйди  7 13:47Суперлиганинг 26-турида майдонга тушмайдиган футболчилар ва расмийлар  2 13:26Аморим: "Эвертон"га қарши баҳсда ротация қилишимиз керак"  12 12:25Нико Уильямс: "Францияга қарши баҳсдан аввал ҳаяжонда эдим, Ямал эса йўл бўйи ухлаб кетди"  5 11:45Пети ПСЖ ҳақида: "ПСЖни ўйинларини томоша қилиш зерикарли"  0 11:35Санжар Турсунов: "Фаолиятимни ҳали тугатганим йўқ"  6 11:13"Бу ўйинда ҳар қандай ҳисоб қайд этилиши мумкин, Наманганда кимнинг парвози баланд бўлади?" — Суперлига финиши олдидан мутахассис фикри  7 11:05«Ливерпуль» Трентга ўринбосар топиб қўйди  1 10:42Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?   2

"Насаф" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: "қутурган" таркиб, чемпионлик вазифаси ва янги легионерлар (мутолаа учун) Янгиликлар

"Насаф" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: "қутурган" таркиб, чемпионлик вазифаси ва янги легионерлар (мутолаа учун)

Тез орада Суперлиганинг янги мавсуми бошланади. Championat.asia шу муносабат билан ҳар бир клуб ҳақида, аниқроғи, улар қишки танаффусда қандай ўзгаргани ҳақида маълумот бериб боради. Энди гал "Насаф"га

Трансферлар ва таркиб

"Насаф" ўтган мавсум Суперкубок ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва ОЧЛда гуруҳ ғолиби сифатида кейинги босқичга йўл олди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари забд эта олмаган ягона чўққи эса чемпионат олтин медаллари бўлди. "Насаф" жамоаси янги мавсумда Суперлигадаги ғолиблик учун ҳам асосий даъвогарлардан бири. "Аждарлар" қишки трансферлар ойнасидан энг унумли фойдаланган жамоа бўлди деб айта оламиз, сабаби Рўзиқул Бердиев Ўзбекистондаги энг кучли таркибни тузди ва ушбу таркиб мамлакатимизда энг қиммати. "Насаф" жами 8 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади ва улар: Ислом Кенжабоев, Темур Чогадзе, Игорь Голбан, Виктор да Силва, Зоран Марушич, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдихолиқов ва Зафар Сафаев.

Амалдаги Қозоғистон чемпиони Бобир Абдиҳолиқов фаолиятидаги дастлабки клуб "Насаф"га қайтди. Шунингдек, илгари "аждарлар" сафида тўп тепган Ислом Кенжабоев ҳам жамоага қайтди. Сўнги мавсумларни "Навбаҳор" сафида ўтказган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан ҳам "Насаф" сафига яна қўшилди. Ўтган мавсум "Нефтчи"да ўйнаган Шароф Муҳитдинов янги мавсумни "Насаф"да ўтказади. Муҳитдиновҳам илгари "Насаф"да ўйнаган. Ўтган мавсум "Бунёдкор"да бўлган Зафар Сафаев янги мавсумни "Насаф"да бошлайди.

Қаршиликлар ўз сафига уч нафар легионер футболчини қўшиб олишди. Қозоғистоннинг "Шахтёр" жамоасида фаолият юритган грузиялик Темур Чогадзе "Насаф" билан шартнома имзолади. Суперлига мухлисларига таниш бўлган грузиялик ҳужумчи Зоран Марушич бир мавсумлик танаффусдан сўнг яна чемпионатимизга қайтди ва "Насаф" билан шартнома имзолади. "Насаф" жамоасининг яна бир катта трансфери бразиялиялик 29 ёшли ҳужумчи Виктор да Силва бўлди. да Силва фаолияти давомида Италиянинг "Пескара", "Брешио", "Кьево" каби жамоаларида тўп тепган.

Мавсум якунига кўра "Насаф"ни бир нечта асосий футболчилар тарк этишди. Узоқ йиллардан бери "Насаф"да ўйнаётган ва жамоа сардори бўлган Умар Эшмуродов "Насаф"ни тарк этди ва Малайзиянинг "Селангор" жамоасига йўл олди. Шунингдек, Чемпионлар лигасидаги ёрқин ўйинлари билан эсда қолган Азиз Амонов ҳам жамоани тарк этди. Терма жамоамиз аъзоси БАА чемпионатидаги "Ҳорфаккан" жамоаси сафига ўтди.

Лима Круз ва Андрес Чавез каби "топ" ҳужумчилар ҳам жамоани тарк этишди. Баҳром Абдураҳимов эса "Қўқон-1912" жамоаси билан шартнома имзолади. "Насаф" таркибидан кетган барча футболчилар: Лима Круз, Андрес Чавез, Умар Эшмуродов, Баҳром Абдураҳимов, Азиз Амонов, Суҳроб Нуруллоев, Жўрабек Маннонов, Аслиддин Турсунпўлатов, Жамол Қиличев, Бобур Каримов, Шаҳзод Хушвақтов, Миржалол Қосимов, Жаҳонгир Шерматов, Нодирбек Мукаров (ижарага), Маҳмуд Жўрабоев (ижарага), Жавоҳир Ўтамуродов, Зафар Ҳакимов, Бекжон Жўраев.

Йиғиндаги натижалар

"Насаф" жамоаси қишки йиғинларни Қаршида ва Антальяда ўтказди. 3 январь куни ўз базасида йиғинларни бошлаган жамоа, 10 январь кунидан Антальяга йўл олди ва 31 январь кунига қадар ўқув-йиғин машғулотларини ўтказди. Назорат учрашувида қўйидаги натижалар қайд этилди.


14.01.2024

"ФК Лиапи" - "Насаф" 1:2

Голлар: Ислом Кенжабоев, Виктор да Силва.


15.01.2024

"Туран" - "Насаф" 2:4

Голлар: Виктор да Силва(хет-трик), Сиддиқов


18.01.2024

"Алания" - "Насаф" 0:1

Гол: Виктор да Силва.


19.01.2024

"Факел" - "Насаф" 1:2

Голлар: Брызгалов, Кенжабоев, Станоевич.

22.01.2024

"Сегед" - "Насаф" 2:0

Голлар: Маркват, Зуйгебер.


23.01.2024

"Мауаэнсе" - "Насаф" 0:1

Гол: Нарзуллаев


26.01.2024

"Кубань" - "Насаф" 2:3

Голлар: Рейхман, Раҳматов, Мозговой.


27.01.2024

"Насаф" - "Термалика" 0:2

Голлар: Едрасик, Карасёк.

"Мауа" - "Насаф" 1:2

"Радник" - "Насаф" 0:0

"Аждарлар" ўқув машғулот йиғинлари доирасида жами 9та учрашув ўтказишди. Рўзиқул Бердиев жамоалари етти учрашувда ғалаба қозонди.


Осиё Чемпионлар лигаси

Осиё қитъасининг энг йирик турнирида иштирок этган "Насаф" жамоаси плей-офф босқичининг нимчорак финалига қадар етиб борди. Ўз гуруҳида 11 очко тўплаб, гуруҳ ғолибига айланган "аждарлар" 1/8 финалда Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Айн" жамоасига қарши тўқнаш келишди. Қаршидаги дастлабки учрашувда нурсиз дуранг қайд этилган бўлса, сафарда сўнгги дақиқалардаги ўтказиб юборилган гол сабабли гол туфайли 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Яқин кунларда старт оладиган янги мавсумда эса "Насаф" Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи тоифали мусобақасида иштирок этади.

Экипировка масаласи

"Насаф" жамоаси икки мавсумдан буён "Kelme" брендининг экипировкаларидан фойдаланиб келади. Янги мавсум олдидан ташкил этилган янги футболчиларни таништирув маросимида клуб янги мавсум либосларини тақдим этди.

"Насаф"нинг имкониятлари

"Насаф" янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрди ва Рўзиқул Бердиевнинг жорий мавсумдаги асосий мақсади шубҳасиз чемпионлик. Кетма-кет уч мавсумдан буён Кубокда ғолиб бўлаётган "Насаф"га фақатгина Суперлига чемпионлиги етишмаяпти. "Аждарлар" ушбу мақсадига етишиш учун ўз сафига тажрибали футболчилар Бобир Абдиҳолиқов ва бир нечта легионерларни жамоага жалб этди. Қарши жамоаси янги мавсумга кучли таркиб жамлади ва жамоа медаллар учун курашиши ва айниқса олтин медалга даъвогарлик қилиши кутилмоқда. Шунингдек, "аждарлар" Ўзбекистон кубоги ва Суперкубокда фаворит сифатида кўрилмоқда.

"Насаф" жамоасининг тахминий асосий таркиби: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Алибек Давронов, Шерзод Насруллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Акмал Мозговой, Марко Станоевич, Темур Чогадзе, Виктор да Сильва, Бобир Абдиҳолиқов.

Дастлабки рақиб

Суперлига-2024 мусобақаси "Насаф" учун 1-март санасида старт олади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари биринчи тур баҳсида "Олимпик" жамоасига қарши майдонга чиқади. "Марказий" стадионида бўлиб ўтадиган учрашувда қаршиликларнинг имкониятлари юқорироқ.

1 март, 19:15

Қарши «Марказий» стадиони

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюрупов, Алишер Усмонов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

ВАР: Аҳрор Рисқуллаев

АВАР: Аваз Абдуллаев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Қудрат МадраимовАбдулвосит Бектемиров тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика