UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  1 20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:1 (матнли трансляция)  23 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  10 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4

Қаршидаги жанжал. Рўзиқул Бердиев ҳаммани алдадими? Янгиликлар

Қаршидаги жанжал. Рўзиқул Бердиев ҳаммани алдадими?

"Насаф" 0:0 "Локомотив" учрашувидан кейин мезбонлар устози ҳакамликни танқид қилиб, ВАР тизими ишламаганини айтди.

Насаф

Суперлига. 17-тур

29/08/2022, 19:00

0
:
0
Тугади

Локомотив

45'
90'
20'  Акмал Мозговой
27'  Мпако Этаме Жером

Бу ижтимоий тармоқларда катта резонансга сабаб бўлиб, оммада реферининг "аждарлар"ни "ўлдиргани" тўғрисида таассурот пайдо қилганини биласиз. 


Аслида нималар содир бўлганини билиш учун воқеанинг ичида бўлган ҳакамлардан маълумот олишга ҳаракат қилиб кўрдик.

ВАР ишлаган

Championat.asia'га маълум бўлишича, вазият Рўзиқул Бердиев айтганидек эмас. ВАР тизими ишлаган, шунчаки, кадрларни стадионга ўрнатилган мониторга узатиш билан боғлиқ техник муаммо пайдо бўлган. Аммо баҳсли вазият содир бўлган вақтда бош ҳакам эпизодни махсус планшет орқали кўриши мумкин эди.

"Насаф" томони эътироз билдираётган вазиятда ВАРда ишлаган Рустам Лутфуллин эҳтимолий пенальтини текшириб, 11 метрли нуқтани кўрсатиш учун асос йўқ деб топди. Аҳрол Рисқуллаев шундан кейингина якуний ҳуштакни чалиб, ўйинга нуқта қўйди.

Айрим ҳамкасбларимиз ВАР ишлаган бўлса, нега бош ҳакам эпизодни шахсан ўзи текширмаганига тушунмаяпти. Унутманг, майдонда ишлаётган рефери қайсидир томон эътироз қилгани учун вазият такрорини кўришга мажбур эмас. У ВАР хонасида ўтирган ҳамкасби чақирган тақдирдагина бундай ишга қўл уради. Кеча Лутфуллин пенальти учун асос топмади. Шу холос.

Жанжал

Учрашув якунланганидан кейин мезбонлар устози майдонга югуриб чиқди. Эфирда томошабинларга Рўзиқул Бердиев қизил карточка билан жазолангани кўрсатилмади. 

Бироз аввал мураббий ва бош ҳакам ўртасида рўй берган суҳбатни тингладим. Саъдуллаевич Аҳролни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиш баробарида унинг қорин қисмига зарба берган. Шундан кейин рефери Бердиевга қизил карточка кўрсатди.

Бу бўйича ЎзФҲМдан изоҳ сўрадик. Ҳақиқатан ҳам ўйин якунлангач, ҳакамларга нисбатан тажовузкор ҳаракат бўлгани тасдиқланди. Бу ўйиндан кейинги рапортга ҳам киритилган. Марказдагиларнинг айтишича, Рўзиқул Бердиевнинг ушбу ҳаракати тартиб интизом қўмитасига оширилади. 

Туҳмат?

Учрашув охиригача ВАР тизими ишлаган (ҳакамлар ўртасидаги коммуникацияни ўзим эшитдим). Бундан ташқари, мезбонлар норози бўлган эпизодда пенальти эҳтимоли текширилган. Демак, эътирозга ҳожат йўқ. Аммо Рўзиқул ака матбуот анжуманида "портлади". Шундан кейин ҳақли равишда савол туғилди: "Насаф" устози ҳаммани алдаб, ФИФА реферисига туҳмат қилдими?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика