UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  13 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Превью. "Нефтчи" - "Олмалиқ" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Олмалиқ"

Олий лиганинг 8-турида "Нефтчи" ўз уйида "Олмалиқ"ни қабул қилади.
«Нефтчи» (Фарғона) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
16 май. Фарғона. "Нефтчи СК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

“Нефтчи” ва “Олмалиқ” олий лигада 12 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 7тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган. 2та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Олмалиқ” ҳисобида 3та ғалаба мавжуд.

“Нефтчи” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” дарвозасига 24та тўп киритган, Тошкент вилояти клуби эса “Нефтчи” дарвозасига 11та гол урган. “Олмалиқ”  ўзаро ўйинларда 11 очко ишлаб олган бўлса, “Нефтчи” 23 очкони қўлга киритган. “Нефтчи”нинг олий лигада “Олмалиқ” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:0 ни ташкил қилади. “Олмалиқ”нинг йирик ғалабаси эса 3:1.
 
Ўтган йил ҳар иккала жамоа ўз майдонидаги баҳсда ғолиб чиққан. Олмалиқдаги учрашувда мезбонлар Евгений Гоголь ва Санжар Шоаҳмедов (2та) томонидан урилган голлар эвазига ғалаба қозонишган. Ҳозирда “Олмалиқ”да ўйнаётган Шезод Ҳакимов ягона жавоб тўпини киритганди – 3:1. Фарғонада ташкил этилган учрашувда “Нефтчи” йирик ғалабага эришган. Ғулом Ўрунов, Носир Отақўзиев, Мирзакамол Камолов ва Сардор Мирзаевнинг голларига “Олмалиқ” умуман жавоб бера олмаган – 4:0.

Фарғонада ўтган барча учрашувлар:
14.09.2013 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:0
21.11.2012 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:2
05.11.2011 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:1
20.03.2010 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 3:0
10.10.2009 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 2:1
28.08.2008 «Нефтчи» - «Олмалиқ» 4:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Фарғонада бу жамоалар ўртасидаги барча ўйинларда “Нефтчи” ғалаба қозонган. “Олмалиқ” бугунга қадар Фарғонада бир очко ҳам ололмаган. Охирги уч йилда “Нефтчи” ўз майида Игорь Шквирин шогирдлари дарвозасига 4тадан гол урган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика