UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  7 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  5 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  4 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  2 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  6 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  4 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  1 18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   6 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  7 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  24 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5

Превью. "Навбаҳор" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Динамо"

“Навбаҳор” ва “Динамо” олий лигада 39 бора тўқнаш келишган.
«НАВБАҲОР» - «ДИНАМО»
25 август. Косонсой. “Косонсой” стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Тўхтасинов (Андижон)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Натижалар водий клуби устунлигини кўрсатмоқда. “Лочинлар” 22та ўйинда ғолиб бўлишган, 6та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 11 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Навбаҳор” томонида - 74:33. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 72, “Динамо” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 7:1га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич анча кичик – 2:0.

Биринчи даврада Самарқандда бўлиб ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Ғайрат Жўраевнинг голига майдон эгалари сафида Сирожиддин Сайфиев жавоб берганди. 

“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
12.05.2012 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
18.10.2011 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:1
21.08.2010 «Навбаҳор» - «Динамо» 2:0
16.05.2009 «Навбаҳор» - «Динамо» 1:0
13.09.2008 «Навбаҳор» - «Динамо» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” клуби ўз тарихида бугунга қадар “Навбаҳор” майдонида умуман ғалаба қозона олмаган. Водийда бўлиб ўтган 15та ўйинда майдон эгалари ғалаба қозонишган бўлса, қолган 4та баҳсда дуранг қайд этилган. “Динамо” сўнгги икки йилда сафардан дуранг билан қайтган.

Жамоаларнинг охирги 5та ўйин натижаси: “Навбаҳор” (МЮМДЮ) – “Динамо” (ЮДЮДМ)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика