UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  0 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  11 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  14 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  14 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  19 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5

Превью. "Насаф" - "Шўртан" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Шўртан"

Олий лиганинг 21-турида Қашқадарё дербиси доирасида "Насаф" ва "Шўртан" тўқнаш келишади.

«Насаф» (Қарши) – «Шўртан» (Ғузор)
12 сентябрь 2015. Қарши. "Марказий" стадион. 19:30
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Насаф” ва “Шўртан” олий лигада 19 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 13тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган. Битта ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Шўртан” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд.

“Насаф” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Шўртан” дарвозасига 42та тўп киритган, ғузорликлар эса “Насаф” дарвозасига 21та гол уришган. “Аждарлар”  ўзаро ўйинларда 40 очко ишлаб олишган бўлишса, “Шўтан” 16 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг олий лигада бу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:0 ни ташкил қилади. “Шўртан”нинг йирик ғалабаси эса 3:2 бўлиб турибди.
 
Дастлабки даврада Ғузорда ташкил этилган ўйинда ҒуломҲайдар Ғуломов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Фарруҳ Сайфиев ва Илҳом Шомуродовнинг ўйин сўнггида урган голлари “аждарлар”га иродали ғалаба келтирганди – 1:2.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
14.04.2013 «Насаф» - «Шўртан» 3:0
14.09.2012 «Насаф» - «Шўртан» 2:1
15.06.2011 «Насаф» - «Шўртан» 5:0
13.03.2010 «Насаф» - «Шўртан» 0:0
01.03.2009 «Насаф» - «Шўртан» 4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” Қаршида бўлиб ўтган ўйинларда 8 марта муваффақиятга эришган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган. “Шўртан” Қаршидан умуман ғалаба билан қайтмаган. Охирги уч ўйинда “аждарлар” ўз майдонларида 3 бор зафар қучишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика