UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01Дилшод Жўраев: "Ҳозирги кунда "Бунёдкор" ва "Локомотив" турнир жадвалида ўзига ярашадиган ўринда эмас"  2 15:28Дани Ольмо "Барселона" таклифини қабул қилди  2 15:00Расман: "Боруссия" Германия термаси ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 14:41Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга қарши ўйнайди  1 14:24Кейлор Наваснинг "Монца"га трансфери барбод бўлди  1 13:28Расман: Лени Йоро 3 ойга сафдан чиқди  7 12:46Карло Анчелотти: "Таркибимиздан кўнглим тўқ. Крооснинг ўрнини билинтирмаслик учун салоҳиятимиз етарли"  1 12:17"Манчестер Юнайтед" устози Ямайка терма жамоаси бош мураббийига айланади  6 11:55Ўртоқлик учрашуви. "Милан" - "Реал Мадрид" 1:0, Чуквуэзе "Реал" ҳимоячиларини шошириб қўйди  5 11:50"Ювентус" Николас Гонсалесни сотиб олмоқчи  1 11:25Саудия Арабистони 48 терма жамоа иштирок этадиган ЖЧ-2034ни 5 та шаҳарда ўтказмоқчи  6 11:01«Арсенал» яна бир йирик трансфер бўйича иш бошлади  4 10:44ПСЖ мавсумдаги илк йирик харидини амалга оширди — Фабрицио Романо  2 10:28Ўзбекистонлик ҳакамлар чорак финалнинг марказий учрашувини бошқариб боришади  7 10:09Ўртоқлик учрашуви. Бешта гол киритилган баҳсда МЮ испан клубини қийинчилик билан мағлуб этди  3

Превью. "Металлург" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Бухоро"

Олий лиганинг 28-турини "Металлург" ва "Бухоро" ўртасидаги ўйин очиб беради.

«Металлург» (Бекобод) – «Бухоро» (Бухоро)
30 октябрь 2015. Бекобод. "Металлург" стадиони. 15:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

“Металлург” ҳамда “Бухоро” клублари олий лигада шу кунгача 33 бор куч синашишган. “Металлург” 17та ўйинда ғалаба қозонган. 13та учрашувда “Бухоро”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 3 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Металлург”да: 48:46. “Металлург” ўзаро ўйинларда 54 очкога эга бўлган, “Бухоро” эса 42 очкони қўлга киритган. “Металлург”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Бухоро”нинг бекободликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:0.

Биринчи даврада Бухорода ташкил этилган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобда зафар қучишган. Саиджон Абдужабборов, Аюбхон Нўъмонов ва Шаҳзодбек Нурматов томонидан урилган голлар “Металлург”га ғалаба келтирган – 3:0.

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
22.08.2014 «Металлург» - «Бухоро» 4:3
29.06.2013 «Металлург» - «Бухоро» 2:1
13.05.2012 «Металлург» - «Бухоро» 2:0
05.08.2011 «Металлург» - «Бухоро» 3:2
25.10.2009 «Металлург» - «Бухоро» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Бекободда бўлиб ўтган 16та учрашувнинг 15тасида “Металлург” ғалаба қозонган. “Бухоро” ўз тарихида умуман “Металлург”ни сафарда мағлуб эта олмаган, фақат бир бор (1998 йил) Бекободдан дуранг билан қайтган. “Бухоро” сафардаги охирги 15та ўйиннинг барчасида бу жамоага ютқазган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика