Превью. "Машъал" - "Қўқон-1912"
21 июн 2016 09:20
Янгиликлар
«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
21 июнь 2016. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 19:00
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.
“Машъал” ва “Қўқон-1912” олий лигада 8 бора тўқнаш келишган. Натижалар воҳа клубининг устунлигини кўрсатмоқда.
“Машъал” ушбу рақибни 5 марта мағлуб этган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида икки ғалаба мавжуд. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 14та гол уришган, қўқонликлар 7 марта жиззахликлар дарвозасини ишғол этишган. Муборак клуби ўзаро ўйинларда 16 очкога эга бўлган, Қўқон клуби ҳисобида 7 очко бор. “Машъал”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 3:0га тенг бўлса, “Қўқон-1912”нинг энг йирик муваффақияти 3:1 бўлиб турибди.
2015 йил Қўқондаги ўйинда меҳмонлар ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов ҳисобни очган. Носир Отақўзиев ҳисобни тенглаштирганди. Жаҳонгир Жиямуродовнинг автоголи “Қўқон-1912”га иродали ғалаба тақдим этди – 2:1. “Машъал” майдонида бўлиб ўтган учрашувда Владислав Иванов ҳисобни очганди, Зоҳир Қўзибоевнинг иккита голи ҳисобни йириклаштирганди – 3:0.
Муборакда ўтган барча учрашувлар:
25.04.2015 «Машъал» - «Қўқон-1912» 3:0
20.09.2003 «Машъал» - «Қўқон-1912» 3:2
02.11.2002 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0
15.04.1995 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” майдонида бўлиб ўтган 4та ўйиннинг барчасида мезбонларнинг қўли баланд келган. Муборак клуби ҳар бир ўйинда камида иккитадан тўп киритган.
Фикрлар