UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  0 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  1 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  8 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  24 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  36

Превью. "Машъал" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Насаф"

Бугун Қашқадарё дербиси доирасида "Машъал" ва "Насаф" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

«Машъал» (Муборак) – «Насаф» (Қарши)
20 ноябрь 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 14:00
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

“Машъал” ва “Насаф” олий лигада жами 25 бора тўқнаш келишган. Шулардан 13тасида қаршиликлар ғолиб бўлишган, 6та  ўйинда дуранг қайд этилган. “Машъал” ҳозирга қадар ўзаро ўйинларда “аждарлар”ни 6 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбати “Насаф” фойдасига 43:25 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Насаф” 45 очкони, “Машъал” эса 24 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 га тенг бўлса, муборакликларда бу кўрсаткич 4:1 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада “Насаф” Акром Баҳриддинов, Баҳром Абдураҳимов ва Илҳом Шомуродов томонидан урилган голлар эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучганди.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
02.11.2014 «Машъал» - «Насаф» 1:1
26.04.2012 «Машъал» - «Насаф» 0:0
08.09.2011 «Машъал» - «Насаф» 1:1
21.08.2010 «Машъал» - «Насаф» 1:0
20.06.2009 «Машъал» - «Насаф» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг Муборакда ўтган ўйинларида тўрт марта “Машъал” ғалаба қозонган. Икки ўйинда “аждарлар” сафарда уч очкога эга бўлишган. “Машъал” майдонида олти марта дуранг қайд этилган.  “Насаф” Муборакда охирги 8та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика