UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  13 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  431 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Превью. Жанубий Корея - Қатар Янгиликлар

Превью. Жанубий Корея - Қатар

Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасида Жанубий Корея ва Қатар ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

“А” гуруҳида дастлабки беллашув айнан мана шу жамоалар ўртасида Сувонда ўтказилади. Аввалги турда Сурияга қарши баҳсда кутилмаганда очко йўқотган корейслар энди бундай хатони такрорламасликка уринишлари турган гап. Қолаверса, 5 кундан кейин Ули Штилике жамоасини Эрон билан меҳмонда кечадиган ўйин кутиб турибди. Кореянинг Европада ўйнаётган футболчилари тобора яхши ҳолатга кириб боришмоқда. Бу эса мезбонларга қўл келиши табиий.

Қатар яқиндагина мураббийини алмаштирди. Хорсе Фоссати ҳамюрти Хосе Каррено ўрнини эгаллади. Қатарликлар олдинги баҳсларда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган тўплар оқибатида мағлубиятга учрашганди. Фоссатининг қандай ўзгаришлар қилганини Кореядаги учрашув кўрсатади. Беллашувдан олдин корейсларнинг имкониятини анча юқори баҳолай оламиз. Чунки бу жамоа ўз майдонида деярли хатоларга йўл қўймайди. Қатар кетма-кет учинчи мағлубиятни тан олган тақдирда гуруҳдаги аҳволини анча ёмонлаштириб қўяди. Сон Хён Минни зарарсизлантиришни уддалай олишса, меҳмонлар ижобий натижага умид қилишлари мумкин. Акс ҳолда, Дохага қуруқ қўл билан қайтишларига тўғри келади.

Жамоа юлдузлари: Сон Хен Мин - Себастьян Куинтана


ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ҚАТАР
6 октябрь 2016. Сувон. "World Cup 2002" стадиони. 16:00
Бош ҳакам:
Моҳд Амирул Изван Ёқуб (Малайзия)


Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика