UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Патрик Виейра "Арсенал"нинг "Манчестер Юнайтед"дан мағлуб бўлиши сабабларини айтди  0 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  8 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10

Превью. Европа Суперкубоги. "Бавария" - "Челси" Янгиликлар

Превью. Европа Суперкубоги. "Бавария" - "Челси"

"Бавария" ва "Челси" бугун Европа Суперкубоги учун ўйинда майдонга тушишади.
Бу ўйин Чехия пойтахти Прагадаги "Эден" стадионида бўлиб ўтади.

"Бавария" ва "Челси" ўртасидаги ўйин 30 август куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.

1998-2012 йилларда Европа Суперкубоги учун ўйин Монакодаги "Луи II" стадионида ўтказиб келинган, аммо энди бу ўйин ҳар йил турли стадионларда бўлиб ўтади. 2013 йилги ўйинни ўтказиш Прага чекига тушди. Кейинги иккита Европа Суперкубоги Уэльсдаги "Кардифф Сити", ва Тбилисидаги "Михаил Месхи" стадионида бўлиб ўтади.

"Челси" 1998 йил Суперкубокда "Реал"ни 1:0 ҳисобида таслим қилганди. Прагага йўлланмани Лондон клуби май ойида бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида "Бенфика" устидан қозонилган ғалаба туфайли (2:1) қўлга киритди. Бир ярим ҳафта ўтгач "Бавария" худди шу ҳисоб билан Европа чемпионлар лигаси финалида "Боруссия" устидан зафар қучганди. 2012 йил ЕЧЛ финалида"Челси" “Бавария”ни Мюнхендаги стадионда мағлуб этганди.

“Челси” 2012 йил август ойида Европа Суперкубоги финалида "Атлетико"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлганди - 1:4.

"Бавария" клуби эса Европа Суперкубогида умуман омади келмаган. Мюнхен клуби Суперкубокда уч марта ўйнаб учаласида ҳам мағлуб бўлган ягона клуб саналади. 1975 йилда улар Киевнинг "Динамо" клубига икки ўйин натижасига кўра 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Кейинги йил "Бавария" ўз майдонида “Андерлехт”ни мағлуб этганди (2:1), аммо Брюсселда имконият бой берилганди - 1:4. Монакода мюнхенликлар бир марта, 2001 йил ўйнашганди ва "Ливерпуль"га ютқазиб қўйишган - 2:3.

Агар давлатлар бўйича оладиган бўлсак, Англия клублари Суперкубок финалида етти марта ғолиб чиққан ва шунча марта мағлуб бўлган. Германия клублари эса барча еттита ўйинда ҳам имкониятни бой беришган.
 
Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика