UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  5 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  22 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  39 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  9 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  7 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  13

Превью. ”Цементчи” – “Ёзёвон лочинлари” Янгиликлар

Превью. ”Цементчи” – “Ёзёвон лочинлари”

Ўзбекистон биринчилигининг 28-туридан ўрин олган ”Цементчи” – “Ёзёвон лочинлари” учрашуви 25 сентябрь санасида Қувасойда “Цементчи” марказий стадионида бўлиб ўтади.

“Цементчи” шу куни вилоятнинг яна бир жамоаси Ёзёвоннинг “Ёзёвон лочинлари” жамоасини қабул қилади. Демак навбатдаги рақиб “Ёзёвон лочинлари” ҳақида!

“Ёзёвон лочинлари” жамоаси “Цементчи” билан бир вақтда 2013 йилдан бошлаб 2-лига баҳсларида иштирок эта бошлади.

“Ёзёвон лочинлари” ва “Цементчи” 2014 йил пулка баҳсларига етиб келишди ва ушбу ўйинларда жамоа билан биргаликда ғолиб чиқишиб Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритдилар. Ҳар иккала жамоа бир вақтда яъни 2015 йилдан 1 лигада иштирок эта бошладилар.

“Ёзёвон лочинлари” жамоаси шу кунгача 22 та учрашувда майдонга тушиб 7 та ғалаба 3 та дуранг ва 12 бор мағлубиятга учраган. Рақиблар дарвозаларига 40 та тўп уриб ўз дарвозаларидан 56 та тўп ўтказиб юборишган. Тўплар нисбати -16. Турнир жадвалида эса 23 очко тўплаб, 13-поғонани эгаллаб турибди.

"Цементчи "эса шу кунгача 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та дуранг, 4 та мағлубият ва 15 та ғалаба билан рақиблар дарвозасини 36 марта ишғол этиб, ўз дарвозаларидан 14 та тўп ўтказиб юборишган. Тўплар нисбати + 22. Мусобақа жадвалида 48 очко тўплаган ҳолда ҳозирча 3-поғонани эгаллаб турибди.

“Ёзёвон лочинлари” ва “Цементчи” шу кунгача 7 марта тўқнаш келишган. Ушбу баҳсларнинг 2 тасида жамоадошларимизнинг қўли баланд келган бўлса, ёзёвонликлар 4 бор устун келишган. Бир учрашувда дурранг қайд этилган. “Цементчи” Ёзёвонликлар дарвозасига 8 та тўп киритган бўлишса мехмонларимиз эса бизнинг  “Цементчи” дарвозасини 16 бор ишғол қилишган.

Демак ўзаро устунлик “Ёзёвон лочинлари” жамоаси тарафда.

Марҳамат ўтган учрашувлар билан танишишингиз мумкин.
2013 ЙИЛ. 9 ОКТЯБРЬ
Иккинчи лига
“Цементчи” - “Ёзёвон лочинлари” 0-4

2014 ЙИЛ. 24 ИЮЛЬ
Ўзбекистон кубоги
“Цементчи” - “Ёзёвон лочинлари” 2-1
Голлар: 
Қосимов Маъмур, Қурбонов Зиёд

2014 ЙИЛ. 27 ИЮЛЬ
Ўзбекистон кубоги бахси доирасида
“Ёзёвон лочинлари” -  “Цементчи”  3-1

2014 ЙИЛ. 30 сентябрь
Иккинчи лига
“Цементчи” - “Ёзёвон лочинлари” 1-4

2015 ЙИЛ. 5 АПРЕЛЬ
Биринчи лига ШАРҚ минтақаси
 “Цементчи” - “Ёзёвон лочинлари” 1-1

Гол; Дилшод Эминов

2015 ЙИЛ  11 ИЮЛЬ
Биринчи лига ШАРҚ минтақаси
“Ёзёвон лочинлари” -  “Цементчи”  2-1

2016 ЙИЛ 15 МАЙ
Биринчи лига 9-тур
“Ёзёвон лочинлари” -  “Цементчи”  1-2
ГОЛЛАР:
Сардор Сотволдиев, Нурлибек Таласбоев

25 сентябрь якшанба соат 16:00да бошланадиган ушбу қизиқарли вилоят дербисига барча ишқибозларни таклиф этамиз! Жамоаларга эса омад тилаймиз!

“Цементчи” матбуот хизмати
Зухриддин Абдуллажонов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика