UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  0 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  0 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  0 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  1 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  4 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  1 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  8 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  2 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  14 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  1 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0

Превью. "Бухоро" - "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Қизилқум"

Олий Лига 9-тур доирасида "Бухоро" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.
«Бухоро» (Бухоро) - «Қизилқум» (Навоий)

16 май, 2015 йил. Бухоро. 18:30.

Ҳакамлар
: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Усмонов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Бухоро” ва “Қизилқум” олий лигада 28 марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 14тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. 4та ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Бухоро” ҳисобида 10та ғалаба мавжуд.

“Бухоро” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 34та тўп киритган, навоийликлар эса “Бухоро” дарвозасига 46та гол уришган. “Бухоро”  ўзаро ўйинларда 34 очко ишлаб олган бўлса, “Қизилқум” 46 очкони қўлга киритган. “Бухоро”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 4:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг йирик ғалабаси эса - 5:0.
 
2014 йил биринчи даврада Навоийда бўлиб ўтган учрашувда дуранг қайд этилганди. Ўша ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Владимир Шишелов пенальтидан гол уриб ҳисобни очганди. Бахриддин Ваҳобовнинг урган голи ҳисобни тенглаштирганди - 1:1. Иккинчи даврда “Қизилқум” сафардан ғалаба билан қайтган. Шерали Жўраевнинг голи жамоага ғалаба келтирган - 0:1.

Бухорода бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
02.10.2014 «Бухоро» - «Қизилқум» 0:1
30.03.2013 «Бухоро» - «Қизилқум» 4:3
19.10.2012 «Бухоро» - «Қизилқум» 1:0
15.10.2011 «Бухоро» - «Қизилқум» 2:1
03.10.2009 «Бухоро» - «Қизилқум» 3:5

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” мезбонлик қилган ўйинларда бир марта дуранг қайд этилган. 7 марта “Бухоро” зафар қучган бўлса, 6та ўйинда “Қизилқум” сафарда бўлишига қарамай рақибдан устун келган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика