UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  2 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  7 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  29 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  53 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  230

Превью. «Бухоро» – «Олмалиқ» Янгиликлар

Превью. «Бухоро» – «Олмалиқ»

Теглар :  БухороОлмалиқ
Олий лиганинг дастлабки турида "Бухоро" клуби ўз мухлислари қаршисида "Олмалиқ"ни қабул қилади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
5 март 2016. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 16:45
Ҳакамлар:  А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Бухоро” ва “Олмалиқ” олий лигада 14 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Олмалиқ”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Олмалиқ” 8та ўйинда ғолиб бўлган, “Бухоро” 4 марта бу рақибни мағлуб этган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Олмалиқ” томонида - 29:14. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 14 очкога эга бўлган бўлса, “Олмалиқ” 26 очкони қўлга киритган.

“Бухоро”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:1га тенг. “Олмалиқ”нинг энг йирик ғалабаси эса 6:1.

2015 йил Бухорода кечган ўйинда меҳмонлар зафар қучишган. “Олмалиқ” сафида Шавкат Саломов (2та), Арслонмурод Омонов ва Саламат Қутибоев “Бухоро” дарвозасини ишғол қилишган – 0:4. Қизиғи Саломов ва Қутибоев бу йил айнан “Бухоро”га кўчиб ўтишди.  Олмалиқда кечган баҳсда меҳмонлардан Азиз Ибрагимов ҳисобни очганди, бунга “Олмалиқ” сафида Никита Павленко жавоб берганди – 1:1.

Бухорода бўлиб ўтган охирги 5 учрашув:
25.04.2015 «Бухоро» - «Олмалиқ» 0:4
25.10.2014 «Бухоро» - «Олмалиқ» 2:1
20.04.2013 «Бухоро» - «Олмалиқ» 1:0
15.06.2012 «Бухоро» - «Олмалиқ» 0:1
09.04.2011 «Бухоро» - «Олмалиқ» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида бўлиб ўтган 7та ўйиннинг 3тасида ғалаба қозонган. Қолган тўрт баҳсда “Олмалиқ” сафарда бўлишига қарамай рақибни таслим қилишга муваффақ бўлган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика