UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  16 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  23 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  15 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  20 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Нефтчи"

Олий лиганинг 29-турида "Бухоро" клуби Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади.

«Бухоро» (Бухоро) – «Нефтчи» (Фарғона)
5 ноябрь 2015. Бухоро. "Бухоро" стадиони. 14:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 45 бор кесишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 34та ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, 9та учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. Икки учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 96:35. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 104 очкони, “Бухоро” эса 29 очкони қўлга киритган.

“Нефтчи” олий лигада “Бухоро” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги водий клубининг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси эса 4:1 бўлиб турибди.

Биринчи даврада “Нефтчи” ўз уйида ғалабага эришган. Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтган учрашув тақдирини Акмал Холматов томонидан урилган ягона гол ҳал қилганди – 1:0.

Бухорода ўтган сўнгги беш учрашув:
15.03.2014 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:0
20.06.2013 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:0
03.08.2012 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:1
21.05.2011 «Бухоро» - «Нефтчи» 0:1
30.04.2009 «Бухоро» - «Нефтчи» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда 9 марта ғалабага эришган. Икки баҳсда ғолиб аниқланмаган. Қолган 11та ўйинда “Нефтчи” Бухородан 3 очко билан қайтган. “Бухоро” майдонидаги охирги учта ўйинда Фарғона клуби ғалабага эриша олмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика