

У ушбу учрашувдаги ягона гол муаллифи бўлди.
"Ўйин жуда қийин кечди, аммо биз воқеалар ривожига жуда яхши жавоб қайтардик ва ўйинни назорат қилдик. Уч очкони қўлга киритиш жуда муҳим эди ва бунга эришганимиздан хурсандман.
Росеньор ҳақида? У ўз ишини жуда яхши бажаряпти, биз эса у талаб қилаётган нарсаларга яхши мослашяпмиз. Биз ҳар куни жуда қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Унинг талабларини бажариш муҳим, шу орқали ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз", – деди Кайседо.
"Челси" 13 очко жамғариб, Чемпионлар Лигаси умумий жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. "Пафос" эса 6 очко билан 30-поғонага тушиб кетди.



