

Бу ҳақда Пит О’Рурк хабар берди.
Манкунианликларда 2024 йил ёзида "Марсель"га сотилган футболчисини қайта сотиб олиш имконияти бор.
Эслатиб ўтамиз, Харриет Робсон (Гринвуднинг қиз дўсти) 2022 йил январида "Манчестер Юнайтед"да ўйнаб юрган вақтларида Гринвудни зўравонликда айблаган. Шу боисдан Мэйсон ҳибсга олинган ва кейинчалик гаров эвазига қўйиб юборилган. Август ойида клуб Гринвуднинг жамоадан кетишинини маълум қилганди.
Якунда Мэйсондан барча айбловлар олиб ташланди. Гринвуд ва Робсоннинг фарзандлари туғилди.
24 ёшли Гринвуд ушбу мавсумда 17 ўйинда 12 гол ва 3 ассист қайд этди.



