UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2

Превью. «БУНЁДКОР» – «НАВБАҲОР» Янгиликлар

Превью. «БУНЁДКОР» – «НАВБАҲОР»

“Бунёдкор” ва “Навбаҳор” олий лигада 13 бора тўқнаш келишган.
«БУНЁДКОР» – «НАВБАҲОР»
20 сентябрь. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, В.Лушин, У.Каримов, О.Тўйчибоев
Назоратчи: Д.Роман.

Натижалар тошкентликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Бунёдкор” 10та ўйинда ғолиб бўлган, 1та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Навбаҳор” ушбу рақибни ҳозирга қадар 2 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Бунёдкор” томонида - 28:7. Ўзаро ўйинларда “Бунёдкор” 31, “Навбаҳор” эса 7 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 2:1га тенг. “Қалдирғочлар”да бу кўрсаткич анча катта – 6:0.

Биринчи даврада “Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар йирик ғалабага эришишганди – 0:3. Қаҳрамон Маҳамаджонов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, Олександр Пишур ва Лутфулла Тўраев биттадан гол уришганди.

Тошкентда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
19.10.2012 «Бунёдкор» - «Навбаҳор» 1:0
12.03.2011 «Бунёдкор» - «Навбаҳор» 1:0
26.08.2010 «Бунёдкор» - «Навбаҳор» 2:0
21.06.2009 «Бунёдкор» - «Навбаҳор» 6:0
02.03.2008 «Бунёдкор» - «Навбаҳор» 1:0
05.05.2007 «Бунёдкор» - «Навбаҳор» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бунёдкор” ушбу рақибни ўз майдонида ўтган барча олтита ўйинда ҳам мағлуб этган. Эътиборлиси “Навбаҳор” Тошкентда сўнгги бор 2007 йил “Бунёдкор” дарвозасига гол ура олган. Сўнгги 5 йилда “лочинлар” “қалдирғочлар” дарвозасига йўл топа олмаяпти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика