Превью. “Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон)
05 фев 2017 09:19
Янгиликлар
Превью. “Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон)
Учрашув Саудия Арабистони Ал-Аҳса шаҳридаги “Абдулла Бин Жалави” стадионида, бизнинг вақт билан кеч соат 20:00да бошланади.
“Ал-Фатҳ” клуби ҳақида умумий маълумотлар
“Ал-Фатҳ” спорт клуби Саудия Арабистонининг шарқий ҳудудидаги Ал-Аҳса шаҳрида жойлашган. Ал-Аҳса шаҳри Саудия Арабистонининг Аш-Шарқия округига қарашлидир. Аш-Шарқия округи маркази Ал-Даммам шаҳри ҳисобланади. Ал-Аҳса шаҳри марказдан тахминан 160 км масофада узоқликда форс қўлтиғи қирғоғида жойлашган.
Саудия Арабистонининг профессионал лигаси иштирокчиси бўлган “Ал-Фатҳ” футбол клуби 1958 йили ташкил этилган. Ушбу клуб мамлакатнинг кекса клублари қаторига киради. Бу клуб анча илгари ташкил этилганига қарамасдан 2008/09 йилги мавсумдан бошлаб, Саудия чемпионатининг энг юқори лигаси – профессионал лигада иштирок эта бошлаган. Жамоа уй учрашувларини Ал-Аҳса шаҳирдаги “Абдулла Бин Жалави” стадионида ўтказади. Сиғими 19096 ўрин. Клубни Абдулазиз Алафаиқ бошқаради. Ҳозирги пайтда жамоада маҳаллий мутахасис Фатҳи Ал Жабал бщлиб турибди.
“Ал-Фатҳ”нинг миллий чемпионатдаги ўрни
Умуман “Ал-Фатҳ” клубини Саудия Арабистони чемпионатида беқарор иштирок этган. Клубда мураббийларнинг ва футболчиларнинг тез-тез алмашишини кузатиш мумкин.
Айни пайтда Саудия Арабистонида миллий чемпионат давом этмоқда. Жорий мавсумда муваффаыиятсиз иштирок этиб келаётган “Ал-Фатҳ” клуби, 1 февраль куни ўтказилган 17-тур доирасидаги учрашувда 3:1 ҳисоби билан, “Ал-Райид” клуби устидан ғалаба қозонди. Бу ғалаба уларга турнир жадвалидаги мавқиени анча ўзгартириб олишга имкон яратди. Бунгача 14-ўринда бораётган клуб, бу ғалабадан сўнг 11-ўринга кўтарилиб олди. Улар ҳисобида энди 14 очко бор. Саудия Арабистони профессионал лигасида жами 14 та жамоа иштирок этади. Ҳозирда “Ал-Ҳилол” клуби 16-турдан кейин, 40 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Миллий чемпионатда “Ал-Фатҳ”нинг энг юқори қайд этган натижаси, 2012/13 йиллардаги мавсумда 2-ўрин соҳиби бўлган.
“Ал-Фатҳ”нинг ОЧЛдаги иштироки
Клуб 2015/16 йилги мавсум якунига кўра 4-ўринни эгаллаган. ОФК томонидан 2017 йилги ОЧЛ учун Саудия Арабистонига 3+1 ўрин ажратилган. Шу боис “Ал-Фатҳ” ОЧЛ-2017да саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини олган.
“Ал-Фатҳ” клуби ОЧЛ-2014 мавсумда “Бунёдкор” клуби билан бир гуруҳда қатнашган. Шу йили “В” гуруҳида “Бунёдкор” билан Қатарнинг “Ал-Жайиш”, Эроннинг “Фулад” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Фатҳ” клублари баҳс олиб боришган.
Дастлаб, 25 февраль куни ўтказилган “Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Бунёдкор” учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган. 16 апрел куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда “қалдирғочлар” 3:2 ҳисобида “Ал-Фатҳ”ни мағлубиятга учратишган.
Шу йили “Бунёдкор” гуруҳ босқичидан нимчорак финалига йўлланма олган бўлса, “Ал-Фатҳ” гуруҳда 4-ўринни эгаллаб, ОЧЛдаги иштирокини якунлаган.
“Ал-Фатҳ” билан бўлган ҳар иккала учрашувда ҳам “Насаф” жамоасининг ҳозирги тажрибали ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов “Бунёдкор” таркибида тўлиқ ўйнаган.
“Ал-Фатҳ” таркиби
“Ал-Фатҳ” клуби ОЧЛ-2017 саралаш босқичи учун 30 нафар футболчини ОФК рўйхатидан ўтказган.
Дарвозабонлар: 1.Ҳабиб Ал Ватян, 12.Али Ал Мазайди, 22.Абдуллоҳ Аловайшир
Ҳимоячилар: 2.Абдулла Алдавшари, 5.Жоао Гаилҳерме (Бразилия), 23.Саёф Ал Биши, 24.Юсуф Хамис, 29.Мамдуҳ Шараҳили, 32.Абдулазиз Юсуф (Азиз), 33. Али Ал Булайҳи, 45.Иброҳим Ал Наҳли, 87.Ҳусаин Аюб, 88.Мажид Ҳазази.
Ярим ҳимоячилар: 4.Муҳаммад Абу Сабан, 7.Ҳамдан Ал Ҳамдан (с), 8.Нуҳ Ал Мусо, 10.Андре Монтейро (Португалия), 14. Муҳаммад Ал Фаҳаид, 15.Ахмад Ал Муборак, 17.Риёд Шараҳили, 18.Муҳаммад Ал Сайид, 25.Тавфиқ Буҳаймид, 35.Босил Ал Баҳрани, 61.Али Алеид, 89.Абдуллоҳ Ал Аммар, 90.Ҳамад Ал Ҳамад.
Ҳужумчилар: 9.Натхан Жуниор (Бразилия), 11.Ҳамад Ал Жуҳайим, 71.Ҳусайн Ал Жасим, 99.Абдуллоҳ Ал Балади.
Жамоа бош мураббийи: Фатҳи Ал Жабал
Жамоа таркибида ҳозирги пайтда легионер футболчилардан, бразилиялик Жоао Гаилҳерме ва Натхан Жуниор. Португалиялик Андре Монтейролар тўп тепишмоқда.
Учрашув ҳакамлари
Ушбу учрашувни жанубий кореялик ҳакамлар бошқаради. ОФК томонидан учрашув бош ҳаками этиб, 34 ёшли кореялик ҳакам Ко Хюинг Жин тайинланган. Унга қанотларда ҳамюртлари Парк Сангжун ва Сонг Бонкюнлар ёрдам беришади. Учрашувда яна бир жанубий кореялик ҳакам, Ким Вусанг захира ҳаками сифатида ишлайди.
07.02.2017. ОЧЛ-2017 саралаш босқичи учрашуви
“Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон)
“Абдулла Бин Жалави” стадиони. Соат 20:00да
Бош ҳакам: Ко Хюинг Жин (Ж.Корея)
Қанот ҳакамлари: Парк Сангжун, Сонг Бонкюн (иккаласи ҳам Ж.Кореядан)
Захира ҳаками: Ким Вусанг (Ж.Корея)
Учрашув назоратчиси: Абдул Карим Ҳусайний (Иордания)
Учрашув комиссари: Кемел Токебаев (Қирғизистон)
Мазкур учрашув “Sport” телеканали орқали, 7 февраль куни, тўғридан-тўғри трансляция қилиниши режалаштирилган.
“Насаф” клубига ушбу учрашувда ғалаба тилаб қоламиз.
“Насаф” ПФК матбуот хизмати
Фикрлар