UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  0 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  0 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  2 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   2 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  6 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  8 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  4 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2 12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  5 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  6 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  7

Польшада Шацкихнинг устози калтакланди Янгиликлар

Польшада Шацкихнинг устози калтакланди

Польшанинг "Заглембе" жамоаси мухлислари бош мураббий Александр Хацкевични дўппослашди.

3 апрель, чоршанба куни бир гуруҳ мухлислар клуб машғулотларига бостириб киришди. Улар футболчилар билан гаплашиб олмоқчи эди, лекин бу фақат суҳбат билан тугамади.

"Meczyki" хабарига кўра, мухлислар томонидан 50 ёшли мураббийнинг юзига зарба берилган. Шунингдек, Хацкевич бир нечта тепкиларни ҳам қабул қилиб олган. Клуб бу маълумотни тасдиқлади, бироқ ҳозирча расмий баёнот бермади.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Хацкевич ишдан бўшатилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. "Заглембе" унинг қўл остида 6 та ўйин ўтказиб, 4 марта мағлуб бўлди ва 2 марта дуранг ўйнади ва Польша Биринчи лигасида сўнгги ўринни банд этиб турибди. 



Эслатиб ўтамиз, белоруслик мутахассис Александр Хацкевич "Динамо" Киевда Максим Шацкихга устозлик қилган. Бундан ташқари, улар биргаликда Киев клуби мураббийлар штабида ва Россиянинг "Ротор" жамоасида ҳам бирга ишлашган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
04 апр 04:38:21
Алёш ака
Максни ақалли бошига бир чертиб курингларда, камида 15 сутка неччидир бхм ,,гурзи"си билан таминланган булади.
+1   
03 апр 22:49:30
Илхомжон Сайфуллаев
Гапни индаллоси - нимага шаъма киляпсизлар ЧА.
+1   
03 апр 21:21:02
Surxonchi
Якин келажакда шогирдини бошига хам шу кунлар тушади
+1   
03 апр 19:22:13
mirabzal
Шогирдиниям кошиб допосламаптиде яхши буларди
   
03 апр 20:23:21
Бахтийор Ашуров
Пахтакорим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қанақа устоз? Шацких билан бирга ўйнаган!
Бўлиши мумкин. Лекин Ҳацкейвич ва Белкейвичлар Шацкиҳ билан бирга ўйнаганини мен ҳам, эслайман!
   
03 апр 20:12:32
Пахтакорим
Қанақа устоз? Шацких билан бирга ўйнаган!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика