Погба: "Рақсга тушишни яхши кўраман, аммо майдонда доимо жиддийман"

Aslanov Jasurbek
13 апр 2017, 19:12
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба Рио Фердинанд танқидига жавоб берди.

Февралда Фердинанд "Халл Сити"га қарши баҳс олдидан (0:0) рақсга тушиб, уни "Твиттер"га қўйгани учун францияликни танқид қилган эди.

"Майдонда содир бўладиган воқеа ўша ерда қолади, унинг ташқарисидаги эса ташқарида. Ҳаётни яхши кўраман, рақсга тушиш ёқади. Майдонда бўлсам, бу менга таъсир қилмайди, ҳозир шундай вақт.

Масалан, АҚШда баскетболчилар мусиқа эшитишади. Майдонга чиқаётганимда доимо жиддий ва бор эътиборимни ўйинга қаратган бўламан. Фердинанднинг сўзларини маслаҳат каби қабул қилдим, чунки МЮ - йирик клуб. У билан суҳбатлашдим, унга рақсдаги маънони тушунтирдим. Шунчаки биз бошқа даврданмиз, бунда ёмон нарса йўқ" - дейди Погба.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›