UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  5 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  14 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  46 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Питер Шилтон: “Мен Марадонани қўл билан гол ургани учун айбламайман” Янгиликлар

Питер Шилтон: “Мен Марадонани қўл билан гол ургани учун айбламайман”

Питер Шилтон Англия футболидаги энг кучли дарвозабонлардан бири ҳисобланади.
У фаолияти давомида терма жамоада 19 йил ичида 125та ўйин ўтказган, клуби “Ноттингем Форест” сафида эса 1000дан ортиқ учрашувда иштирок этган.

1986 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина Англия билан тўқнаш келган ва ўша учрашувда Диего Марадона айнан Шилтон қўриқлаган дарвозага қўли билан гол урганди. Ёши катта мухлислар ўша голни ҳалигача эслаб юришади. Яқинда европалик ҳамкасбларимиз собиқ дарвозабондан интервью олиб, ўша гол хусусида сўрашди.

-   Сиз биринчи бор жаҳон чемпионатида 1982 йил қатнашгансиз. Ўша мусобақадан қандай хотиралар қолган?

-   Ажойиб хотиралар қолган, чунки биз бешта ўйинда атиги битта тўп ўтказгандик. Қолаверса, мағлубиятга учрамай уйга қайтганмиз. Умуман олганда мен учун ҳар бир жаҳон чемпионати қизиқарли кечган.

-   1986 йилги мундиалда Марадонанинг қўл билан урган голи жаҳон футболи савиясига ўз таъсирини ўтказганми?
-   Мен бундай деб ўйламайман. Чунки Марадонани ҳамма билар ва ҳурмат қиларди. У ўз пайтида жуда кучли футболчи бўлган. Мен Марадона ҳақида ҳеч қачон ёмон гап айтмаганман. Қолаверса, уни қўл билан тўп киритгани учун айбламайман ҳам.

-   Ўша гол қандай юз берганини тасвирлаб берсангиз?
-   Марадона гол уриш учун қулай вазиятга чиқиб борди. У тўпга ета олмаслигини билганди ва шу заҳоти тўпни қўли билан ўйнади. Ўшанда ҳисоб ҳали 0:0 эди. Марадонанинг голидан кейин аргентиналиклар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Тўпни уриб юбориш мақсадида мен ҳам олдинга чиқдим, лекин Марадона абжирлик қилиб қолди. Воқеа шундай тез юз бердики, даставвал нима бўлганини тушунмай қолдим. Кейин қарасам, ҳакам голни ҳисоблабди. Ўшанда ҳаммамиз алданганимизни ҳис қилгандик.

-   Ўйинда кейин Марадона билан баҳслашиб қолганингиз ростми?

-   Бўлар иш бўлганди. Тўғри, қизишиб кетиб у билан тортишиб қолганим рост. Ўшанда Марадона бир оғиз “Кечирасан, мен бундай қилмоқчи эмасдим, ҳакам тўп қўлимга текканини кўрмай қолди” деганида олам гулистон эди. Лекин у индамай ўтиб кетди. Мана шу нарса жаҳлимни чиқарганди. Лекин кейинчалик Гари Линекер олдимга келиб, айёр футболчилар доим шунақа ўйнашини айтганида сал ўзимни босиб олдим. Ўшанда барча айб ҳакамларда бўлган, Марадонада эмас. Ҳужумчи қандай қилиб бўлмасин гол уриши керак. Голни ҳисобга олиш-олмаслик ҳакамнинг ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мен Марадонани айбламайман.

-   Бразилиядаги жаҳон биринчилигида Англиянинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
-   Жуда яхши имкониятга эгамиз. Менимча, Рой Хожсон ажойиб жамоани туза олди. Бизда ёш футболчилар кўп ва улардан кўп нарса кутса бўлади. Фақат муаммо шундаки, Жанубий Америка иқлимига мослашиш инглизлар учун осон кечмайди.

-   Англия жой олган гуруҳда Италия, Уругвай ва Коста-Рика бор. Бу ҳақда нима дея оласиз?
-   Бу ерда кўп нарса биринчи ўйинга боғлиқ. Дастлабки рақиб эса Италия. Италия одатда бошини секин бошлайди, кейин бирданига тезлашиб кетади. Қани кўрамиз, бу сафар нима бўларкин.

-   Бу мусобақада қайси дарвозабонни кузатмоқчисиз?
-   Мен ҳар доим Жанлуижи Буффоннинг ихлосманди бўлиб келганман. Уни жуда ҳурмат қиламан. Бундан ташқари, Чили термаси посбони Клаудио Бравони ҳам кузатмоқчиман.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика