UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  6 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Питер Шилтон: “Мен Марадонани қўл билан гол ургани учун айбламайман” Янгиликлар

Питер Шилтон: “Мен Марадонани қўл билан гол ургани учун айбламайман”

Питер Шилтон Англия футболидаги энг кучли дарвозабонлардан бири ҳисобланади.
У фаолияти давомида терма жамоада 19 йил ичида 125та ўйин ўтказган, клуби “Ноттингем Форест” сафида эса 1000дан ортиқ учрашувда иштирок этган.

1986 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина Англия билан тўқнаш келган ва ўша учрашувда Диего Марадона айнан Шилтон қўриқлаган дарвозага қўли билан гол урганди. Ёши катта мухлислар ўша голни ҳалигача эслаб юришади. Яқинда европалик ҳамкасбларимиз собиқ дарвозабондан интервью олиб, ўша гол хусусида сўрашди.

-   Сиз биринчи бор жаҳон чемпионатида 1982 йил қатнашгансиз. Ўша мусобақадан қандай хотиралар қолган?

-   Ажойиб хотиралар қолган, чунки биз бешта ўйинда атиги битта тўп ўтказгандик. Қолаверса, мағлубиятга учрамай уйга қайтганмиз. Умуман олганда мен учун ҳар бир жаҳон чемпионати қизиқарли кечган.

-   1986 йилги мундиалда Марадонанинг қўл билан урган голи жаҳон футболи савиясига ўз таъсирини ўтказганми?
-   Мен бундай деб ўйламайман. Чунки Марадонани ҳамма билар ва ҳурмат қиларди. У ўз пайтида жуда кучли футболчи бўлган. Мен Марадона ҳақида ҳеч қачон ёмон гап айтмаганман. Қолаверса, уни қўл билан тўп киритгани учун айбламайман ҳам.

-   Ўша гол қандай юз берганини тасвирлаб берсангиз?
-   Марадона гол уриш учун қулай вазиятга чиқиб борди. У тўпга ета олмаслигини билганди ва шу заҳоти тўпни қўли билан ўйнади. Ўшанда ҳисоб ҳали 0:0 эди. Марадонанинг голидан кейин аргентиналиклар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Тўпни уриб юбориш мақсадида мен ҳам олдинга чиқдим, лекин Марадона абжирлик қилиб қолди. Воқеа шундай тез юз бердики, даставвал нима бўлганини тушунмай қолдим. Кейин қарасам, ҳакам голни ҳисоблабди. Ўшанда ҳаммамиз алданганимизни ҳис қилгандик.

-   Ўйинда кейин Марадона билан баҳслашиб қолганингиз ростми?

-   Бўлар иш бўлганди. Тўғри, қизишиб кетиб у билан тортишиб қолганим рост. Ўшанда Марадона бир оғиз “Кечирасан, мен бундай қилмоқчи эмасдим, ҳакам тўп қўлимга текканини кўрмай қолди” деганида олам гулистон эди. Лекин у индамай ўтиб кетди. Мана шу нарса жаҳлимни чиқарганди. Лекин кейинчалик Гари Линекер олдимга келиб, айёр футболчилар доим шунақа ўйнашини айтганида сал ўзимни босиб олдим. Ўшанда барча айб ҳакамларда бўлган, Марадонада эмас. Ҳужумчи қандай қилиб бўлмасин гол уриши керак. Голни ҳисобга олиш-олмаслик ҳакамнинг ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мен Марадонани айбламайман.

-   Бразилиядаги жаҳон биринчилигида Англиянинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
-   Жуда яхши имкониятга эгамиз. Менимча, Рой Хожсон ажойиб жамоани туза олди. Бизда ёш футболчилар кўп ва улардан кўп нарса кутса бўлади. Фақат муаммо шундаки, Жанубий Америка иқлимига мослашиш инглизлар учун осон кечмайди.

-   Англия жой олган гуруҳда Италия, Уругвай ва Коста-Рика бор. Бу ҳақда нима дея оласиз?
-   Бу ерда кўп нарса биринчи ўйинга боғлиқ. Дастлабки рақиб эса Италия. Италия одатда бошини секин бошлайди, кейин бирданига тезлашиб кетади. Қани кўрамиз, бу сафар нима бўларкин.

-   Бу мусобақада қайси дарвозабонни кузатмоқчисиз?
-   Мен ҳар доим Жанлуижи Буффоннинг ихлосманди бўлиб келганман. Уни жуда ҳурмат қиламан. Бундан ташқари, Чили термаси посбони Клаудио Бравони ҳам кузатмоқчиман.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика