UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07ЕЧЛ. "Атлетико" - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  5 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  0 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  0 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  4 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  11 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  2 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  4 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  3 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11

PippoGOAL: "Милан"нинг сафари бугун бошланади Янгиликлар

PippoGOAL: "Милан"нинг сафари бугун бошланади

А Сериянинг янги мавсуми старт олишга улгурди.

Италия чемпионатининг ўтган мавсумида кумуш медалларга эгалик қилган "Милан" мусобақадаги иштирокини бугун бошлайди. "Россонерилар"нинг дастлабки турдаги рақиби "Сампдория". Аксар катта жамоалардан фарқли равишда ёзда "Милан"нинг мураббийлар постида ўзгариш рўй бермади. Стефано Пиоли ўз ишини давом эттирмоқда. Жамоага ўз фалсафасини сингдираётган мутахассис қўл остидаги барча футболчиларни яхши танийди.  

Ёдингизда бор, клубнинг ўтган йилги старти бутун Европани шокка тушириб қўйганди. Аммо, тан олиш қийин бўлса-да, ортиқ бунинг иложи йўқ. Чунки энди ҳеч ким "Россонери"ни менсимай майдонга тушолмайди, барча унинг нималарга қодирлигини билиб олди. Шу туфайли 2020-21 йилги мавсум старти олдингиси каби ёрқин бўлишини кутиш хато бўлиши мумкин.

"Сампдория" осон рақиб эмас, лекин "Милан"нинг 3 очколи бўлиши эҳтимоли юқори. Генуя клубида Клаудио Раньерини алмаштирган Роберто Д’Аверса қурган жамоага олдиндан баҳо бериш бироз мушкул. Кўп эҳтимол билан Фабио Квальярелланинг етакчилик мавқейи сақлаб қолинади. Тажрибали форвард А Сериянинг ўтган мавсумида 13 гол билан "Сампдория"нинг энг яхши тўпурари бўлганди.

Жанлуижи Доннарумма ва Чалҳаноглу кетди. Франк Кессье ҳамда Златан эса жароҳат туфайли сафда эмас. Демак, "Милан" "Сампдория" қаршисига ўтган мавсумдаги 4 етакчисиз чиқади. Браим Диасни ҳужумчи ортида ўйнатиш эса таваккалдан бошқа нарса эмас. Янгиларнинг расмий ўйинларда ўзини қандай кўрсатиши ҳам сўроқ остида турибди. Тўғри, Оливье Жиру расмий дебютида ўзини яхши томондан кўрсатишини кўпчилик кутяпти. Аммо, ишлар тескарисига кетса ҳам, ҳеч ким ажабланмайди.

Статистика

1. "Милан" А Сериянинг сўнгги 5 ўйинида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

2. "Сампдория" Италия чемпионатининг сўнгги мавсумида турнирни голсиз мағлубият билан бошлаган.

3. "Милан" одатда чемпионатнинг дастлабки турини меҳмонда ўтказса, муваффақиятсизликка учрайди. Сўнгги 5 ўйиннинг 4 тасида мағлубият қайд этилган.

4. "Сампдория" 4 ўйиндан бери "Милан"ни енголмаяпти (2 тадан мағлубият ва дуранг).

Тахминий таркиблар

Сампдория: Аудеро – Бережиньски, Феррари, Колли, Ауджелло – Торсбю, Экдаль/Силва – Кандрева, Габбьядини, Дамсгор – Квальярелла

Милан: Меньян – Калабрия, Кьер, Томори, Эрнандес – Беннасер, Тонали – Салемакерс, Диас, Ребич – Жиру

Жароҳат олганлар: Ибрагимович ва Кессье

Дисквалификация:

Маълумот учун, Генуядаги баҳс Тошкент вақти билан 23:45'да старт олади.

Сампдория

Серия А . 1-тур

24/08/2021, 00:45

1
:
0
Тугади

Милан

Браим Диас - 9'

Стадион: Stadio Luigi Ferraris, 5000 томошабин

Бош ҳакам: Marco Guida

45'
90'
33'  Маноло Габбьядини
71'  Томмазо Ауджелло (Никола Мурру)
71'  Маноло Габбьядини (Валерио Верре)
86'  Альбин Экдаль (Адриен Силва)
89'  Никола Мурру
90'  Бартош Берешиньский
9'  Браим Диас
9'  Давиде Калабрия
69'  Браим Диас (Исмаэль Беннасер)
69'  Рафаэл Леау (Анте Ребич)
81'  Алексис Салемакерс (Алессандро Флоренци)
86'  Симон Кьер
88'  Давиде Калабрия (Алессио Романьоли)

Нима учун А Серияни томоша қилишингиз керак?

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика