UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  2 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  3 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  9 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  12 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17

Пике: "Гвардиолани хурмат қиламан, бироқ..." Янгиликлар

Пике: "Гвардиолани хурмат қиламан, бироқ..."

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Пеп Гвардиола ҳақида гапирди.

"2011/12 йилги мавсум фаолиятимдаги энг ёмони бўлди. Пеп менга бўлган ишончини йўқота бошлади. Дастлабки уч мавсумдаги муносабатларимиз жуда яхши эди. Бу мураббийни қаттиқ ҳурмат қиламан, бироқ ўша йиллар мен учун жуда қийин ўтган.

У мени 24 соат футбол ўйнаши керак бўлган футболчи бўлишимни хоҳлади, мен эса буни тушунмадим. У "Реал"га қарши учрашувда мени майдонга туширмади, бу менга қаттиқ зарба бўлди.

Ўшанда "Барселона" билан орзуларим сўнгандек туюлганди. "Челси"га қарши ярим финалнинг илк учрашувида жамоа мағлуб бўлди, яна майдонга тушмадим. Жавоб учрашувида эса асосий таркибда ўйнадим. Ўйиннинг бошида бошим билан Виктор Вальдеснинг тиззасига тўқнашиб кетдим ва ерга йиқилдим.

Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди ва биз ЕЧЛдан чиқиб кетдик. Бир неча кунлардан кейин Пеп жамоадан кетди. Менинг ҳам жамоадаги фаолиятим ўз якунига етди деб ўйладим.

Агарда "Челси"ни ютганимизда мен финалда майдонга туша олмасдим. Пеп билан чемпионлар лигасини ютганимизда у ишда қоларди. Шундай бўлган тақдирда мен бошқа жамоа таркибида ўйнаётган бўлардим", - деди Пике.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика