UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  49 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

ПФЛдан тўғри қарор Янгиликлар

ПФЛдан тўғри қарор

Ниҳоят Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қўқон-1912" қаерда бўлиб ўтиши ҳақида бир қарорга келинди.

Мазкур баҳс аввалига "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши кутилганди, ҳатто "Металлург" бу борада "Бунёдкор" билан келишиб ҳам қўйганди. Аммо ПФЛ "Металлург" ҳеч қанақасига Тошкентда ўйнамаслигига қаттиқ туриб олди. Тўғри-да, ахир биз Суперлигадан баҳс юритяпмиз, ҳамма ўзида ўйнагани маъқул.

Маълум бўлишича, Бекобод шаҳридаги стадионда ёритгич билан боғлиқ муаммолар бор. 2018 йил мусобақалар регламентига кўра, стадионда ёритиш тизими 1200 люкс бўлиши керак. Яхши биласиз, ўйинлар 18:00 ва 20:00да бошланяпти. Шундай экан, ёритгич даражаси ҳам шунга мувофиқ бўлиши шарт. Бу ҳақда регламентда алоҳида ёзиб қўйилган.

Бундан ташқари, регламентда агар ўйин пайтида стадион чироқлари ўчиб қолса-ю, бир соат ичида ёнмаса мезбон жамоага нисбатан техник мағлубият ёзилиши ҳам алоҳида уқтирилган. "Металлург" масаласига қайтадиган бўлсак, жамоанинг Тошкентда ўйнашига клуб рухсат бермаганидан кейин бекободликлар Олмалиқ вариантини танлашди ва "Қўқон-1912"га қарши баҳс Олмалиқ шаҳрида ўтказилиши эълон қилинди.

ПФЛ бунга розидек эди, аммо кейинчалик якуний қарорни қабул қилиб нима бўлишидан қатъий назар, "Металлург" ўз майдонида тўп тепишини ва учрашув 18:00да бошланишини маълум қилди. Буни эса жуда ўринли ва тўғри қарор дея оламиз. Нега деганда биз аввалги йиллари ПФЛни кўп танқид қилдик. Чунки кўп учрашувлар куни ўзгарар, ҳатто ўйин куни соат ҳам ўзгариб қоларди. Бу эса табиийки кўпчиликка ёқмасди.

Биз ПФЛдан нима хоҳлаймиз? Аввало барча учрашувлар белгиланган вақтда белгиланган жойда бўлиб ўтишини. Агар Бекободдаги стадион ҳамон Суперлигага тайёр эмас экан, бу клубнинг муаммоси. Ахир ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери айтиб келинмадими, стадиони тайёрмас жамоа Суперлигага қўйилмайди деб.

Қўлимизда тақвим бор, ўйинлар санаси бор, ўйинлар ўз вақтида муаммосиз ўтказилса шу билан олам гулистон. Шундоқ ҳам дастлабки икки турда иккита ўзгаришга гувоҳ бўлдик. Биринчиси, "Металлург" - "Навбаҳор" баҳси 2 мартдан 4 мартга кўчирилгани, иккинчиси "Қўқон-1912"нинг "Қизилқум" билан ўз майдонида эмас, балки Навоийда ўйнагани. Агар 3-турда яна ўзгариш бўлганида буниси энди ортиқча бўларди. Шу боис ПФЛ клубларга нисбатан қаттиқ туриб тўғри қиляпти. Зеро, ҳар бир жамоа уй учрашувларини оз бўладими ё кўпми, ўз мухлислари қаршисида ўтказгани маъқул.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика