UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  0 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  0 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  6

ПФЛ “Ифтихор”га нима учун техник мағлубият ёзилганини эълон қилди Янгиликлар

ПФЛ “Ифтихор”га нима учун техник мағлубият ёзилганини эълон қилди

Про-Лига “B” гуруҳида иштирок этувчи Олтиариқнинг “Ифтиҳор” футбол клуби бугунги 36-тур доирасидаги учрашувда ўз майдонида Тошкент вилоятининг “Нурафшон” футбол клубига қарши майдонга тушиши керак эди.

Аммо, мезбон жамоанинг учрашувга келмагани, регламент асосида учрашув расмийларини кутиб олмагани, шунингдек, Тартиб-интизом кодекси 5-боб, 5.3 ҳамда 5.8 моддалари асосида “Ифтиҳор” футбол клубига ушбу учрашувда техник мағлубият ёзилди.

Тошкент вилоятининг “Нурафшон” футбол клубига 36-турда техник ғалаба ёзилди.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Про-Лигада иштирок этувчи “Ифтиҳор” футбол клубини стадион инфратузилмаси, шунингдек, клубдаги камчиликлар учун огоҳлантирган  эди. Аммо, клуб мутасаддилари ушбу огоҳлантиришлардан хулоса қилмай, 36-турда меҳмон жамоага хурматсизлик кўрсатди ва учрашувга ташриф буюрмади. Шунингдек, регламент асосида учрашувга 90 дақиқа қолганида маҳаллий ИИБ ҳамда Тез ёрдам ходимлари келмаганини, учрашув акти қилинмаганини таъкидлаш лозим. Айнан мана шу ҳолатлар инобатга олиниб, “Ифтиҳор” ФКга учрашувда техник мағлубият ёзилди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика