Петер Шмейхель: "Бундай ўйинларда уч бор пенальтидан гол урмаслик жуда кўп"
02 июл 2018 12:20
Янгиликлар
Петер Шмейхель: "Бундай ўйинларда уч бор пенальтидан гол урмаслик жуда кўп"
Жаҳон чемпионатининг плей-офф баҳсларига чиқиш Дания каби кичик мамлакат учун катта ютуқ ҳисобланади.
Бундай фикрни миллий терма жамоанинг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель айтиб ўтди.
Кеча тунда Дания терма жамоаси ЖЧ-2018 нимчорак финали доирасида Хорватия терма жамоасига пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Данияликлар ана шу серияда 3 бор 11 метрликдан гол ура олишмади.
"Бундай даражадаги ўйинларда уч бор пенальтидан гол урмаслик жуда кўп. Охирги ўйинларда бизда имкониятлардан фойдаланиш борасида муаммолар бор эди. Бугун ҳам вазиятлар бўлди, афсуски уларни кўкка совурдик. Жамоа бугун охиригача курашди. Ҳа, бу Дания каби кичик мамлакат учун улкан ютуқ. Лекин, бундан ҳам кўпроғига эришмаганимиздан хафа бўлдик. Мен Каспер билан фахрланаман, лекин ҳозир унинг ўйинини муҳокама қиладиган вақт эмас", - деди катта Шмейхель.
Фикрлар