UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  0 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  10 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  6 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  3 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  6 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2

"Пахтакор"нинг янги аср бошида Намангандаги тарихий ғалабасини ёдга оламиз Янгиликлар

"Пахтакор"нинг янги аср бошида Намангандаги тарихий ғалабасини ёдга оламиз

"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви супер қарама-қаршиликка айланганига бир ёки икки йил бўлгани йўқ.

Ички чемпионат учрашувлари ўтказилиши бошланган йилдан буён улар ўртасидаги ўйинлар ҳар қандай баҳсдан устун бўлиб келган. "Пахтакор"нинг Намангандан уч очко билан қайтиши ХХI асргача мушкул вазифа бўлиб келган. "Шерлар" эса бу борада анъанага 2001 йилги мавсумда чек қўя олишганини кўришимиз мумкин. 

17.05.1992. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:1

21.09.1993.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:1

23.10.1994.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:1

31.05.1995.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0

11.06.1996.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0

01.11.1997.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0

18.03.1998.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0

02.10.1999.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 1:0

24.05.2000.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:0

03.04.2001.  "Навбаҳор" - "Пахтакор" 0:1

Учрашувдаги ягона ғалаба голини Баҳодир Сейткамолов урган. Футболчи ўша мавсум терма жамоа либосида ҳам муваффақиятли ўйинлар ўтказган, "Мердека" кубоги мусобақасида порлаган эди. 

Ўша мавсум якунида "Навбаҳор" 18та жамоа орасида 4-ўринни қўлга киритган. "Пахтакор" эса кумуш медалларига эга чиққанди. "Нефтчи" эса ҳозиргача сўнгги бўлиб турган чемпионликни тантана қилган. 

"Навбаҳор" ҳужумчиси Шуҳрат Мирхолдиршоев 23та гол билан тўпурарлар пойгасида учинчи бўлган. 

Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2002 саралаш баҳсларида муваффақиятсизликка учраган. 


НАВБАҲОР - ПАХТАКОР 0:1

03.04.2001. 4-тур, 31000 томошабин. 

Гол: Баҳодир Сейткамолов 

"Навбаҳор": Дмитрий Башкевич, Рашид Ғофуров, Сайдулло Турсунов, Хайрулло Каримов, Андрей Захаров, Сервер Жепаров, Тохир Мадраҳимов, Дмитрий Капанидзе, Санжар Асқаралиев, Вячеслав Запорожченко, Шуҳрат Мирхолдишоев (Улуғбек Мирхолдиршоев)

"Пахтакор": Олег Беляков, Қайрат Ўтабоев, Константин Сосенко, Геннадий Шарипов, Леонид Кошелев (Алексей Жданов, 60), Владимир Баранов, Андрей Власичев, Баҳодир Сейткамолов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Мухтор Қурбонов, Неъматулло Куттибоев (Улуғбек Асанбаев, 78)

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика