UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  0 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  9 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  2 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  9 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

"Пахтакор" Питер Хюистра бош мураббий бўлганини расман тасдиқлади Янгиликлар

"Пахтакор" Питер Хюистра бош мураббий бўлганини расман тасдиқлади

Голландиялик мутахассис "Пахтакор" бош мураббийи этиб тайинланди.

Шу кунгача жамоамизда ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган голландиялик мутахассис Питер Хюистра энди "Пахтакор" бош мураббийига айланди. У Шота Арвеладзе билан мураббийлар штабида бирга фаолият юритиб келаётганди. Охирги йилларда шакллантирилган ҳужумкор, чиройли ва мухлисларга маъқул келадиган футбол фалсафасига асосланган ўйин услубини янада яхшилаб боришга уриниш шу тариқа давом эттирилади.

Питер футболчилик фаолиятида Шотландиянинг машҳур клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" шарафини беш мавсум ҳимоя қилиб, беш марта чемпионликка эришгани билан машҳур. Шунингдек, Питер "Гронинген", "Вендам", "Твенте", "Санфречче Хиросима", "Льерс" ва "Розендал" каби клубларда ўйнган. Голландия, Шотландия, Япония ва Бельгия чемпионатларида жами 413 беллашувда 78 гол уришга эришган. Голландия терма жамоаси таркибида 1988-91 йилларда 8 ўйинда майдонга тушган.

Хюистра мураббийлик ишини 2001 йил "Гронинген" ёшлар жамоасида бош мураббий сифатида бошлаган. 4 йиллик фаолиятидан сўнг "Витесс" ва "Аякс" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Кейин «Аякс» ёшлар жамоаси, «Гронинген», «Де Граафсхап» клубларида ва Индонезия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.

2017 йил июнь ойидан бошлаб "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келди ва жамоа ғалабаларига ўз ҳиссасини қўшди. Эндиликда Питер бош мураббий лавозимида фаолиятини давом эттиради. Унга жамоамиз билан совринларни қўлга киритишда давом этишини тилаймиз!", - деб ёзади "Пахтакор" клуби расмий сайти. 

championat.asia сайти олдинроқ Питер Хюистра бош мураббий бўлиши ҳақида хабар берганди.



Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика