UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  0 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  15 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  4 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  62 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Кутилганидек Питер Хюистра "Пахтакор" бош мураббийига айланди Янгиликлар

Кутилганидек Питер Хюистра "Пахтакор" бош мураббийига айланди

Ниҳоят "Пахтакор"га янги бош мураббий тайинланди.

Championat.asia сайти олдинроқ хабар берганидек, Шота Арвеладзенинг ёрдамчиси Питер Хюистра "Пахтакор" бош мураббийига айланди. Раҳбарият бир қатор мураббийлар номзодини кўриб чиқди ва якунда Хюистра танловида тўхталди. Катта эҳтимол билан бугун клуб бош мураббийни расман эълон қилади ва эртанги машғулотларни нидерландиялик мураббийнинг ўзи ўтказади.

Питер футболчилик фаолиятида Шотландиянинг машҳур клубларидан бири "Глазго Рейнжерс" шарафини беш мавсум ҳимоя қилгани билан машҳур. 125 учрашувда рақиблар дарвозасига 22 тўп киритган. Фаолияти мобайнида Питер Голландия, Шотландия, Япония ва Бельгия чемпионатларида жами 413 беллашувда 78 гол уришга эришган. Голландия терма жамоасида 8 ўйинда майдонга тушган.

Хюистра мураббийлик ишини 2001 йил "Йонг Гронинген" жамоасида бош мураббий сифатида бошлаган. 4 йиллик фаолиятидан сўнг "Витесс", "Аякс", "Тренчин" клубларида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган. Кейин "Йонг Аякс", "Гронинген", "Де Графсхап" клубларида ва Индонезия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.
2017 йил июнь ойидан бошлаб "Пахтакор"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаб келаётганди.


Рейтинг: +79   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика