Эшитдик-да! "Пахтакор" Хюистра ўрнига бошқа европалик мураббий билан шартнома имзолади
07 янв 2022 22:07
Янгиликлар
Эшитдик-да! "Пахтакор" Хюистра ўрнига бошқа европалик мураббий билан шартнома имзолади
Гарчи "Пахтакор" клуби расман эълон қилмаган бўлса-да, жамоа бош мураббийи Питер Хюистра истеъфога чиққани қулоққа чалинди.
Янги мураббий ким дейсизми? У ҳам европалик, аниқроғи Шимолий Македониядан. Бу мураббийнинг исм-шарифи Славче Войнески, 1974 йил 28 апрелда туғилган.
Славче Войнески УЕФА ПРО лицензиясига эга (2009-2010 йилларда лицензияни қўлга киритган). Ўз вақтида Македония футбол академиясини тамомлаган.
Мураббийлик фаолияти давомида Туркиянинг "Элазигспор", "Генчлербирлиги", "Газиантепспор" ҳамда "Чайкур Ризеспор" клубларида ишлаган. Охирги иш жойи 2019 йилнинг июлидан 2020 йилнинг январига қадар Словакиянинг "СКФ Серед" клуби бўлган.
Бизга маълум бўлишича, "Пахтакор" ушбу мураббий билан бир йилиик шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар