

Сайтимизга маълум бўлишича, 55 ёшли Хюистра “Металлург” ёки “Қизилқум” бош мураббийига айланиши мумкин. Иккала клуб вакиллари нидерландиялик билан музокара олиб бормоқда.
Суперлига тугашига бир тур қолганда, “Металлург” турнир жадвалида 32 очко билан 9-ўринда, 36 очкога эга “Қизилқум” эса 5-поғонада турибди.
Аввалроқ, Никола Лазаревич “Қизилқум”ни тарк этиб, “Сўғдиёна”ни бошқаришга яқинлиги ҳақида хабар бергандик.



