UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  0 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  4 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2

"Пахтакор" - "Динамо". Превью Янгиликлар

"Пахтакор" - "Динамо". Превью

Суперлиганинг 5-турида "Пахтакор" Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилади.

Даврон Файзиев бошчилик қилаётган "Динамо" дастлабки турларда яхши таассурот қолдирди. Ўтган 4 турда 7 очко тўплаган самарқандликлар ушбу тур арафасида 5-поғонадан ўрин олишган. Шу сабабли 18 апрель куни ўтадиган учрашувнинг қизиқарли кечишини кутиш мумкин. Чунки ижобий натижалардан сўнг "Динамо" пешқадамга муносиб қаршилик кўрсатишга уриниши табиий.

Жамоалар чемпионатлар доирасида ўзаро 46 марта майдонга тушишган. Шундан 35 ўйинда "Пахтакор" муваффақиятга эришган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 6 бор "Динамо" ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасини 92 марта ишғол этган "Шерлар" ўз дарвозасидан 23 тўп ўтказиб юборишган. Тошкентда ўтказилган 23 учрашувнинг 21тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки бор эса Самарқанд жамоаси устун келган. "Пахтакор"нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 6:0 натижасидан иборат бўлган.

Жамоалар сафида дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

"Пахтакор" ва "Динамо" ўртасидаги беллашув 18 апрель, пайшанба куни соат 18:15да "Пахтакор" стадионида бошланади.


Пахтакор

Жавоҳир Сидиқов - 75', Жалолиддин Машарипов - 81'

Суперлига. 5-тур

18/04/2019, 18:15

0
:
2
Тугади

Динамо

45'
90'
45'  Садриддин Абдуллаев (Одилжон Ҳамробеков)
70'  Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев)
75'  Жавоҳир Сидиқов
81'  Жалолиддин Машарипов
86'  Драган Черан (Игорь Сергеев)
62'  Қадамбой Нурметов (Амиржон Сафаров)
67'  Дамир Темиров (Сирож Ҳамроев)
78'  Ихтиёр Тошпўлатов (Низомжон Норов)

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика