UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  1 18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  56 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  10 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  9 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   253 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  20 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

"Пахтакор-79": Бугунги тадбирнинг фото шарҳи Янгиликлар

"Пахтакор-79": Бугунги тадбирнинг фото шарҳи

Бугун "Пахтакор" жамоасини 1979 йилда ҳалокатга учраганига 34 йил тўлди. Бу кунга атаб маҳсус мақола ёзишга очиғи қўлим бормайди. Буни хис қилган киши яхши тушунади.

Бугунги кунда "Пахтакор" ёшларга аҳамият бериш билан бирга ўз тарихини ҳам хурмат қилиб келяпти. "Пахтакор" каби ҳалокатга учраган жамоалар етарлича топилади. Аммо биронта клуб маҳсус тадбирларни ташкил этмайди. Бугун "Пахтакор"-79 футболчилари хотирасига бағишлаб очилган янги монумент жамоанинг қадрдон мухлисларини қувонтирмай қолмади.





1979 йил ўрнатилган монументга қайта ишлов берилди



17 ўғлон хотирасига қурилган девор шундай кўриниш олган



Йиллар давомида афсона даражасига чиқиб бораётган Михаил Ан ва Владимир Фёдоров суратлари ёнма-ён жойлашган



Геннадий Красницкийнинг биринчи устози (чапда) Геннадий Ермаков ва кўп "Пахтакор" тарихидаги деярли барча футболчилар билан яқиндан дўст бўлган журналист, Владимир Сафаров



"Ўзбекистон футболи" газетасининг бугунги кундаги раҳбари Ойбек Юнусов  (чапдан биринчи), "Арена" эшиттириш муаллифи Норбек Ниёзов ва ЎФФ матбуот бўлими вакили Ҳасан Пирмуҳамедов, устоз Ахбор Имомхўжаев хотираларини тингляптилар



Михаил Аннинг кичик фарзанди Дмитрий Ан, ЎФФ фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалолов билан хотира монументи очиш маросимида



"Пахтакор" академияси вакиллари кабутар учиряптилар



Мазкур монументни қайта тиклаш фикрини илгари сурган "Пахтакор" Вице-президенти Самвел Бабаян



17....



МТЖ ва "Бунёдкор" жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва Бахтиёр Бобоев футболчилар хотирасига дуо ўқияптилар


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика