"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди

Aslanov Jasurbek
17 сен 2025, 16:06
"Реал" матбуот хизмати жамоа ҳимоячиси жароҳат олганини эълон қилди.

Трент Александр-Арнолд "Марсель"га қарши УЕФА Чемпионлар лигаси 1-тур баҳсида жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди. "Қироллик клуби"нинг баёнотида футболчи чап оёғининг сонида шикастланиш борлиги маълум қилинган.

Трент 1.5 ой майдонга туша олмайди. Ҳимоячи жорий мавсум "Реал" сафида 5та (4 та ЛаЛига, 1 та ЧЛ) учрашувда иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›