Трент сафдан чиқди

Mirjalol Normatov
9 янв 2024, 20:31
"Ливерпуль" футболчиси Трент Александр-Арнолд бир неча ҳафтани жароҳат сабабли ўтказиб юборади.

Жамоа бош мураббийи Юрген Клоппнинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ҳимоячи "Арсенал"га қарши ўйинда тиззаси жароҳатланганини айтди.

"Арсенал"га қарши ўйин вақтида у тиззасини кучли жароҳатлаб олди, шунингдек, ён тўқималарда ҳам кичик жароҳат бор. У катта эҳтимол билан 3 ҳафтани ўтказиб юборади.

Бу биз учун жиддий зарба бўлди, чунки у жамоанинг муҳим футболчиси. У доимо ўйин темпига куч қўшган ва асосий ҳаракатларни бажарган. Ҳатто муваффақиятсиз пайтларда ҳам вазиятдан чиқиб кетиш йўлини қилади", - деди Лейндерс.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›