Патрис Эвра "Ювентус"га ўтиши мумкин
18 янв 2014 17:06
Янгиликлар
Патрис Эвра "Ювентус"га ўтиши мумкин
Tuttosport тарқатган маълумотга қараганда, "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Патрис Эвра фаолиятини Туриннинг "Ювентус" жамоасида давом эттириши мумкин экан.
Манбада қайд этилишича, туринликлар бирйўла икки "манкуниан"ни қўлга киритишмоқчи. Булар Нани ва Эвра. Нанининг жамоадан кетиши ҳақида анчадан буён гапирилмоқда. Лекин Эвранинг "МЮ"ни тарк этиши борасида ҳеч қандай фикрлар билдирилмаётган эди. Аммо франциялик ҳимоячининг манчестерликлар билан тузган шартномаси мавсум охирида якунига етади ва у эркин агентга айланади. "Ювентус" эса бу вазиятдан фойдаланиб Эврани ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Фикрлар