UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Реал" кейинги ёзда "Манчестер Сити" етакчисини сотиб олиш учун барча имкониятни ишга солади  3 10:42"Ливерпул"га қарши учрашувдаги хатолардан сўнг МЮ Каземирони бошқа клубга таклиф қилди  7 10:15Николай Ширшов хотира кубоги. Бугун турнир ғолиблари аниқланади   2 10:11Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини "Рома"да давом эттиради  2 09:40Кечирилмади! Немис клуби мухлислари футболчини бошқа жамоа либосида суратга тушгани учун дўппослашди  0 09:03Бразилиянинг машҳур жамоаси уй стадионининг номини Марсело шарафига ўзгартирди  4 08:35"Челси" собиқ футболчиси Қатар клубига ўтишга яқин  2 08:07«Арсенал»нинг янги футболчиси Мерино қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  1 07:38Футзал. Бразилия футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  2 00:27Ёзги транфер ойнасида рекорд даражада кўп трансфер амалга оширилди – ФИФА  5 00:08Англиялик уч нафар футболчи жароҳат сабаб терма жамоанинг сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади  0 23:45Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан ўз келажаги бўйича музокара ўтказади  2 22:52Қирғизистон термаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда  9 22:16Маурисио Почеттино шу ҳафта янги жойда иш бошлайди  1 21:52ОКМК 120 дақиқа давом этган назорат ўйинида "Олимпик"ни мағлубиятга учратди  3

Патриция Панико эркаклар жамоасидаги биринчи аёл мураббий Янгиликлар

Патриция Панико эркаклар жамоасидаги биринчи аёл мураббий

Ўтмишдаги машҳур италиялик футболчи Патриция Панико Италия футболи тарихида эркаклар терма жамоасини бошқарган биринчи аёл мураббий сифатида эътироф этиладиган бўлди.

Кейинги ҳафтада у 16 ёшгача бўлган Италия ёшлар терма жамоасининг  мураббийи сифатида жамоасини иккита ўртоқлик учрашувига бошлаб тушади. Италия U-16 терма жамоаси бош мураббий Даниэл Дзоратто Италия U-19 терма жамоаси ихтиёрида бўлгани боис унинг ассистенти Панико ўсмирлар термасини бошқариб туради.

“Эркаклар терма жамоаси захира ўриндиғида ўтирган биринчи аёл мураббий бўли албатта юксак муваффақият. Ишонаманки, келгусида кўплаб ҳамкасабаларим мендан ўрнак олишади”, дейди Панико.

Патриция Панико Италия аёллар терма жамоаси таркибида 185 та учрашувда майдонга тушган. У аёллар ўртасида А серия мусобақаларида 14 маротаба тўпурарликни қўлга киритган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика