UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  3 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  0 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  15 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  9 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   5 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  3 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  8

«Ўзимизга муаммо яратиб, қаҳрамонларча ғалаба қозондик». Вадим Абрамов Олмалиқдаги ғалаба ва қизил карточка вазияти ҳақида Янгиликлар

«Ўзимизга муаммо яратиб, қаҳрамонларча ғалаба қозондик». Вадим Абрамов Олмалиқдаги ғалаба ва қизил карточка вазияти ҳақида

«Металлург» - «Динамо» (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Вадим Абрамов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Табрик учун раҳмат! Ғалати вазият, ўз-ўзимизга муаммолар яратяпмиз. Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик ва ҳисобда устунлик билан чиқдик. Иккинчи бўлимда фақат тўғри ўйнашимиз кифоя эди. Бироқ биз ўзимизга муаммо яратдик ва вазиятни қийинлаштирдик. Якунда қаҳрамонларга ўхшаб, ғалабани курашиб сақлаб қолдик. Шунга қарамай, йигитларга охиригача курашгани учун раҳмат дейман. 

- Биринчи даврадаги ўйинда ҳам четлатиш кузатилган ва «Динамо» камбэк қилиб, ғалабани илиб кетганди...

- Ҳа, ўша ўйинга ўхшаб кетди. Бугун қандай жамоага қарши тўп сураётганимизни билардик ва қийин ғалабага эришдик.

- Равшан Ягудиннинг оддий вазиятда қизил карточка олиб майдонни тарк этиши тушунарсиз ва футболда уникал ҳодиса бўлди...

- Билмадим, ҳакамдан сўраганимда у «дарвозабон тўпни дарҳол тепиб юборганида сариқ карточка бўларди, аммо у ҳужумчи келишини кутди ва кейин тўпни тепиб юборди», деди. 

Эҳтимол, у тўпни дарҳол тепиб юборганида ҳеч ким бу вазиятга эътибор қаратмасди, балки. Очиғи, вазиятни бир кўришда унча тушунмадим, бу мен учун тушунарсиз бўлди. Янги қоидалар кўпайиб кетгандек... Яхшиямки, ўша вазиятда пеналти белгиланмади. Вазият қандай талқин қилинаётгани тушунарли эмас, - дейди Вадим Карленович.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика