UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  8 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  1 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг Янгиликлар

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи учун овоз беринг

Теглар :  Ўзбекистон
2018 йил ҳам якунига етиб қолди.

Йил бошида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, тарихдан жой олди. Шунингдек, ёзда Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида ушбу жамоа чиройли ўйин намойиш қилиб, мухлислар эътирофига сазовор бўлди. Ўша мусобақада фақатгина омадсизлик туфайли терма жамоамиз кейинчалик чемпионга айланган Жанубий Кореяга мағлуб бўлганди.

Бундан ташқари, мухлисларга ваъда қилинганидек миллий терма жамоамизга хориждан янги бош мураббий тайинланди. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мураббий қўлостида бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди. Айни пайтда эса Туркияда Осиё Кубоги мусобақасига тайёргарлик олиб бормоқда.

Январдаги U-23 Осиё чемпионати бир қатор ёш футболчиларни мухлисларга кашф қилиб берди. Ушбу футболчилар кейинчалик миллий терма жамоамизнинг янги бош мураббийи Эктор Купернинг ҳам эътиборига тушишди ва миллий терма жамоадан таклиф олишди. Терма жамоа таркибида Одил Аҳмедов, Марат Бикмаев, Анзур Исмоилов каби тажрибали футболчилар билан бир қаторда, Икром Алибоев, Жавоҳир Сидиқов, Азиз Ғаниев каби футболчилар ўзларини кўрсата бошлашди.

Шунингдек, турли ёшдаги эркаклар ва аёллар терма жамоаларимиз ҳам ушбу мавсумда бир қатор халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашишди. Жумладан, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ноябрь ойида "Dubai Cup" мусобақасида ғолиб чиқди. Карима Йўлдошева бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси октябрь ойида Бишкекда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралашининг 1-босқичида гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ноябрь ойидаги "CAFA championship" мусобақасида тенгсиз деб топилди.

Йил якунланар экан, 2018 йилнинг энг яхши футболчиси ва энг яхши мураббийини аниқлаш вақти келганини эълон қилмоқчимиз. Демак, ЎФА томонидан ўтказиладиган сўровномада Ўзбекистонда ва хорижда тўп сураётган, фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчи ва мураббийлар иштирок этишлари мумкин. Барча ОАВ ходимлари, шунингдек, мухлисларни сўровномада фаол бўлишга чақирамиз! Ҳар битта ОАВ таҳририяти битта овозга эга, мухлисларнинг овози ҳам жамланиб, битта овоз сифатида қабул қилинади.  

2018 йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлиши керак? Ўз номзодларингизни биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга жойлаштирган ҳолда, info@ufa.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Масалан, Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси:

1.
2.
3.

Ўзбекистоннинг 2018 йилдаги энг яхши мураббийи:

1.
2.
3.

Энг кўп овоз тўплаган футболчи ва мураббий йил якунида ЎФА томонидан тақдирланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика