UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  0 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  1 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  0 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  7 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  14 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  12 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  2 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  2 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0

"Ўзбекистонда ўйнаш осон деб ким айтди? Мавсумни мухлисларимиз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар..." - "Қизилқум"нинг янги легионери Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди Янгиликлар

"Ўзбекистонда ўйнаш осон деб ким айтди? Мавсумни мухлисларимиз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар..." - "Қизилқум"нинг янги легионери Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

Таркибда катта ўзгаришларга қўл урган "Қизилқум" бош мураббий Асрор Алиқулов бошчилигида Туркияда тайёргарликни олиб бормоқда.

Навоийликлар маҳаллий футболчилар билан бир қаторда, легионерлар хизматига ҳам умид боғлаган. Клуб яқинда россиялик футболчи Николай Тарасов билан шартнома имзолаганини эълон қилди. У айни пайтда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Легионердан янги жамоаси ҳақидаги фикрларини тингладик. 


Расман: Николай Тарасов "Қизилқум" жамоаси футболчисига айланди


— "Қизилқум" футболчиларига ўз оила аъзоларидек қабул қилишгани учун раҳмат айтаман. Коллективда дўстона муҳит бор. Ўзбекистон чемпионати ҳақида аввалдан илиқ фикрлар эшитганман. Бу ерда техникага катта эътибор қаратишади. Суперлига жамоалари табиий майдонлардан фойдаланади. Инфратузилма яхши даражада. Чемпионат бошланишини барча қатори мен ҳам интиқ бўлиб кутмоқдаман.

— Тўғрисини айтсам "Қизилқум" ҳақида кўп нарса билмас эдим. Футболчилар техник қобилияти бор. Билмадим, Ўзбекистон чемпионатида ўйнаш осон деб ким айтди билмадим, лекин менда ундай фикр йўқ. Умуман олганда Суперлига оддий мусобақа ҳисобланмайди. Кураш қаттиқ кечади. Индивидуал кучли ижрочилар бор. Барча ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. 

— Қуръада ким билан тушишимизни фарқи йўқ. Лекин албатта мавсумни мухлисларимиз кўз олдида бошлаш ёқимли бўларди. Агар қуръа бизга шундай вазиятни тақдим қилса. Ҳар бир ўйинга бир хил тайёрланамиз, ғалаба руҳида майдонга тушамиз. 

— Ўртоқлик учрашувларида рақибларни кучли ёки кучсиз дейиш ноўрин, деб ўйлайман. Муҳими мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш. Кучли жамоалар билан ўйинларда ўз имкониятларимизни кўриб оламиз. Бу чемпионат олдидан яхши фойда бериши шубҳасиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика