UZ

Сўнгги янгиликлар

13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  2 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  4 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  6 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  18 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7

Ўзбекистон ёшлари иккинчи ўйинда Ироқ ёшларини мағлуб этишди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлари иккинчи ўйинда Ироқ ёшларини мағлуб этишди

27 май куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари иштирокидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
24 май куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Ироқ ёшлари сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонишганди.

Жавоб учрашувида ҳисоб 9-дақиқада очилди. Жалолиддин Машарипов чап қанотдан тўпни очилиб бораётган Аббос Махсталиевга узатди. Аббос эса жарима майдонига кириб кучли зарба берди, дарвозабон бу вазиятда ожиз қолди - 1:0.
 
15-дақиқада Бурҳон Жума ўз жарима майдони ичида Тохир Шамсиддиновни йиқитгани учун ҳакам Ироқ дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини эса Жалолиддин Машарипов амалга оширди. Унинг зарбасини Сақр Ажил маҳорат кўрсатиб қайтарди.

77-дақиқада захирадан майдонга тушганлар ўзларини кўрсатишди. Муҳсин Убайдуллаев чап қанотдан очилаётган Диёр Туроповни "кўра олди". Диёр эса жарима майдони ичига кириб бориб бир рақибни алдади ва ўнг оёғи билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

Ўйин мана шу ҳисоб билан якунланди ва ёшларимиз иккинчи ўйинда Ироқни мағлуб этишди.
 

Ўзбекистон (U-20) - Ироқ (U-20) 2:0 (1:0)

Ҳакамлар
: Мурод Муҳаммедов, Алишер Усмонов, Руслан Серазетдинов, Вадим Агишев (барчаси Ўзбекистон)

Голлар: Аббос Махсталиев 9, - 1:0. Диёр Туропов 77, - 2:0.

Амалга оширилмаган пенальти: Жалолиддин Машарипов 16 (дарвозабон)

Ўзбекистон (U-20): 1.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Максимилян Фомин, 2.Тохир Шамсиддинов (14.Камрон Кападзе, 84), 7.Владимир Козак (22.Муҳсин Убайдуллаев, 55), 18.Сардор Собирхўжаев (23.Азамат Абдуллаев, 87), 17.Игорь Сергеев (15.Тимур Ҳакимов, 72), 6.Аббос Махсталиев, 8.Жалолиддин Машарипов (20.Диёр Туропов, 46), 10.Жамшид Искандеров (11.Абдулазиз Юсупов, 59).

Захира: 12.Акмал Турсунбоев, 21.Баҳодир Мирсоатов, 9.Жасурбек Ҳакимов, 13.Нурбек Нуриддинов, 16.Нодир Саноқулов, 19.Забиҳилло Ўринбоев.

Ироқ (U-20): 30.Сақр Ажил, 2.Фадл Моқад (26.Маҳди Ҳамил, 50), 3.Бурҳон Жума, 4.Саад Надеқ, 6.Али Фаёз (8.Каррар Али, 80), 12.Али Муҳаммад Ала Ала, 13.Али Қосим (9.Амар Ал Абд Ҳуссин, 73), 14.Али Ҳусни (36.Али Финди, 52), 19.Мустафо Надим, 20.Ҳассан Нмуд (7.Жавад Хадим, 58), 37.Ҳуссайин Абд Али Воҳид (27.Амжед Волид, 37).

Захира: 40.Фаҳад Далиб, 10.Муҳаммад Шавкан, 17.Амар Ҳадим, 33.Али Ёсин, 35.Муҳаммад Робад,38.Ҳайдар Абед Ал Илаҳ, 39.Инаб Ҳадим.

Огоҳлантиришлар: Бурҳон Жума 15, Сардор Раҳмонов 19,  Саад Надеқ  70, Тохир Шамсиддинов 79,  Амар Ал Абд Ҳуссин  79.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика