UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  0 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  42 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  9 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  33 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Беларусь билан ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Беларусь билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси куни кеча Саудия Арабистонидан қайтиб келди.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Саудия Арабистонида йиғин ўтказиб, мезбонларга қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Ўзбекистон U-19 энди Беларусь мамлакатига учиб кетади ва 5-11 май кунлари ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Беларусь ёшлар терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлиб иккита ўртоқлик учрашувини ўтказган эди.

Маълумот учун, Баҳрайндаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон Хитой, Австралия ва Тожикистон билан куч синашади. Қитъа биринчилигида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатида қатнашади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика