UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  1 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  2 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  33 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  7 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  5 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  8 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0

Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди? Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?

Теглар :  Ўзбекистон U-17
U-17 Осиё чемпионати саралаш босқичида 38та терма жамоа иштирок этади.

Мусобақа шу йилнинг 22-30 ноябрь оралиғида бўлиб ўтади.

ОФК U-17 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташлади. Қуръа форматига кўра, саралашда 38та терма жамоа қатнашади. Жамоалар 7та гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳдан фақат ғолиб жамоа (жами 7та жамоа) мусобақанинг финал босқичига йўлланма олади. Саралашдаги гуруҳлар қуйидаги кўриниш олган:

A гуруҳи: Хитой, Бангладеш, Баҳрайн, Бруней, Тимор-Лесте, Шри Ланка.
B гуруҳи: Яман, Қирғизистон, Лаос, Камбоджа, Гуам, Покистон.
C гуруҳи: Вьетнам, Малайзия, Сингапур, Гонконг, Хитой, Шимолий Мариана, Макау.
D гуруҳи: Эрон, Ҳиндистон, Фаластин, Хитой Тайпейи, Ливан.
E гуруҳи: Австралия, Ироқ, Филиппин, Иордания, Бутан.
F гуруҳи: Таиланд, Қувайт, Туркманистон, Мўғулистон, Мальдив.
G гуруҳи: Уммон, Афғонистон, Мьянма, Сурия, Непал.

2026 йилги U-17 Осиё чемпионати 7-24 май кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бу мусобақада 16та жамоа қатнашади. Ҳозирги пайтга келиб мезбон Саудия билан биргаликда 9та жамоа мусобақа йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. Булар - Қатар, Ўзбекистон, Жанубий Корея, КХДР, Япония, Тожикистон, БАА ва Индонезия.

Маълумки, шу йил ўтказилган U-17 Осиё чемпионати якунларига кўра, 8та жамоа ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқди. Мезбон Қатар билан биргаликда Осиё жамоалари 9тага етди. Шу боис ҳам ОФК U-17 Осиё чемпионати саралаш форматига ўзгартириш киритиб, Жаҳон чемпионатида ўйнайдиган жамоаларни кейинги мусобақа саралашидан озод қилди.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё чемпиони сифатида кейинги қитъа биринчилиги саралашида иштирок этмайди ва тўғридан тўғри мусобақага боради. Худди биз каби Саудия Арабистони, Қатар, Жанубий Корея, КХДР, Япония, Тожикистон, БАА ва Индонезия ҳам саралашдан озод қилинган.

Айтиб ўтганимиздек, келаси U-17 Осиё чемпионати 2026 йилнинг май ойида Саудия Арабистонида ўтказилади ва биз бу мусобақага амалдаги чемпион сифатида борамиз.



Х.Холиқов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика