UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  8 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  63 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   19 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  26 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истайсизми? Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлишни истайсизми?

Ўзбекистон футбол мухлислари клубидан янгилик.
Ўзбекистон терма жамоалари мухлислар клубига аъзо бўлиш истагини билдирган ватанпарвар мухлислар сони ҳозирги вақтга келиб 1000 нафардан ортганини ҳисобга олган ҳолда ва ЎФФ анжуманлар зали 300 кишига мўлжаллангани сабаб, учрашув манзили ва куни ўзгарди:

Мухлислар клубига аъзо бўлишни истаган барча 5 июнь куни соат 16:00да “Жар” стадионининг 2-секторига (мўлжал Чорсу бозори) келишлари мумкин. Мухлислардан ўзлари билан икки дона паспорт копияси, 4 дона оқ фондаги 3x4 расм олиб келишлари сўралади.



Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги Ўзбекистон футбол мухлислари клуби ўзининг ҳар бир аьзосига шахсий ID карточка тақдим этишни жорий қилади.  (махсус гувоҳнома),

Малумот учун, ушбу ID карточка эгаси Ўзбекистон футбол мухлислари клубининг ҳақиқий ва тўлақонли аъзоси сифатида бир қатор имтиёзларга эга бўлади, Жумладан: Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги барча расмий ва ўртоклик учрашувларга кириш ва терма жамоани қўллаб-қувватлаш, қолаверса, терма жамоаларнинг сафар учрашувларига ташриф буюришлари учун ҳам бир қатор имтиёзларга эга бўлишади.

Йиғилишдан сўнг Ўзбекистон ва Беларусь ўсмирлари ўртасидаги ўйинда жамоамизни қўллаб қувватлаймиз.



Футбол мухлислари клуби аъзоларига эслатма:
-16 ёш ва ундан катталар аъзо бўлиш имкониятига эга.
- аввалгидек мухлислар клуби аъзолигига қабул қилиниш учун PFL футбол клублари мухлислар клуби аъзоси сифатида рўйхатдан ўтган бўлишлари шарт эмас.  
- Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган  низомга  ҳамда мухлислар клуби томонидан тузиб чиқилган ички тартиб-қоидаларга амал қилиш талаб этилади холос
- Мухлислар клубига аьзолик бадал пули йўқ
Қолган барча масалалар йиғилиш давомида муҳокама қилинади.

Батафсил маълумот учун:
Телефон +998901759001 (телеграм)
Телеграм Канал: @AbdurahmonFazilov

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика