Ўзбекистон терма жамоаси эртага Дубайга учади
17 мар 2017 15:44
Янгиликлар
Ўзбекистон терма жамоаси эртага Дубайга учади
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Сурияга қарши ўйин ўтказадиган Ўзбекистон терма жамоаси эртага Малайзия томон йўлга чиқади.
Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентдаги қисқа йиғинни якунлаб эртага БАА мамлакатининг Дубай шаҳрига учади. Делегация бу ерда бир кун қолиб Малайзия томон учади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 23 март куни Малайзияда Сурия термасига қарши
баҳс олиб боради. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар