UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  0 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  0 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  3 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  1 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  19 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  2 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   9 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4

Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади

Суперкубок учрашувининг қаерда ўтказилиши масаласи февраль ойида бўлиб ўтган Лига Ижроия қўмитаси йиғилишида ҳам муҳокама қилинганди.

Қарши ва Тошкент ўртасида Суперкубок учрашувини қабул қила оладиган ягона стадион "Сўғдиёна" бўлиб, мазкур арена бир йил муқаддам унга мезбонлик қилганди. Айни вақтда Бухоро, Навоий, Самарқанд, Гулистон шаҳарларида бундай нуфуздаги учрашувни қабул қила оладиган стадион мавжуд эмас. Қарши эса Ўзбекистон кубогининг 2023 йилги финал учрашувини ўтказди.

Шу тариқа Лига Тошкентдаги "Бунёдкор" аренасини мақбул вариант деб топди. Локация масаласида Тошкент "Насаф" учун водийдаги стадионларга нисбатан қулайроқ. Мухлисларнинг ўйинга ташрифи масаласида ҳам "Бунёдкор" Суперкубок иштирокчилари учун яхши вариант.

Суперкубокда қаторасига тўртинчи бор "Пахтакор" ва "Насаф" тўқнаш келади. Бунгача улар Самарқанд, Яйпан ва Жиззахдаги Суперкубокда учрашган бўлиб, мос равишда дастлабки икки шаҳарда "Пахтакор", Жиззахда эса "Насаф" совринга эга чиққан.

Тошкентдаги беллашув 29 май куни бўлиб ўтади. Учрашув билан боғлиқ қолган тафсилотлар кейинроқ маълум қилинади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+5   
16 апр 14:07:49
BXZ BXZ
Насафга хурмат саклаган холда Пахтакорга галаба тилайман . Насаф хозирги холатда Пахтакордан анча кучли лекин чиройли у́йин ва шиддатли футбол ку́райлик . Иккала жамоага омад .
+1   
16 апр 18:59:04
dessi anvar
машъал ёки шўртан майдонини лиги унитдими, қанча стадион керак зомин ғиждувон зарафшон стадиони бўмайдими?
+1   
16 апр 16:46:47
Abdugaffar Abdullayev
Зўри ютаверсин майдонни фарқи йўқ яхши майдон бўлса бўлди Навббахор ютиб кетдику Қаршида боханани кераги йўқ.
   
16 апр 23:33:48
Ravshan Nabiyev
Abdugaffar Abdullayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Зўри ютаверсин майдонни фарқи йўқ яхши майдон бўлса бўлди Навббахор ютиб кетдику Қаршида боханани кераги йўқ.
Hechqisi yuq real yoki Barselona xam uz uyida autsayderlaga yutqazgan.Nasaf uchunam bu oddiy xolat xalq buni turi tushunadi degan umiddamiz.
   
16 апр 18:15:50
Жахонгир-9
Насаф шундай жамоа-ки У чемпионатда - "Бошида ёки охирида" юради.Сабаб:- Унда очик ўйин бор-химоявий уйин йук.Насаф ва ОКМК жамоалари Ўзбекистонда -очик ўйин курсатадиган жамоалар хисобланади.Шу сабабли Улар доим кокилади."Гол ураман"- деб химояни унутади,гохида дарвозабон ковун туширади.Ўйини чикса Жамоаларни оёғини осмондан килиб солади.Ўйини чикмаса аудсайдер жамоага хам ютказади.
   
16 апр 17:35:56
Jasur/barsa
Bunyodkor stadionida oʻtkazilishidan nolimanglar, ayniqsa viloyatlik muhlislar. Nasaf bu oʻyinda uyida oʻynagandek his qiladi oʻzini.
   
16 апр 16:21:26
Нурбек Номозов
Кайси стадионга утказса хам судяни четдан чакириш керак шунда хакконий уйин куради мухлислар
   
16 апр 16:10:07
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Mayliku lekin necha yillar Paxtakor maydonida finalllarda oʻynadik nimaga yoqmas ekanmi raqib maydonida oʻynash ? Qarshida yoki Vodiyda oʻtkazish kerak edi
   
16 апр 15:28:13
Честный болельщик
Poytaxt jamoasi uynashi aniq bulganda stadionniyam poytaxtdan belgilanishi qanchaik tug'ri ?! Muxlislikka kelsak Vodiy stadionlarida uyin quyilganida muxlis kirmaydi deysizlarmi a raxbariyat? Xa mayli gapirsa gap kop.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика