UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  0 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  1 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  7 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  6 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  26 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  46

Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Локомотив". Превью Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Локомотив". Превью

1 июль куни Ўзбекистон Кубогида финалчилар номи аниқланади.
Тошкентда "Пахтакор" "Локомотив"ни қабул қилади. Ўтган жума куни ТТЙМИ стадионида кечган учрашувда "Локомотив" Иброҳим Раҳимовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонганди. Жамоамиз финалга йўл олиши учун 2 тўп фарқи билан ғалаба қозониши зарур. Агар асосий вақт 1:0 ҳисобида якунланса, унда қўшимча бўлимларга мурожаат қилинади. Шунда ҳам натижа сақланиб қолса, унда пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Жамоалар таркибида дисквалификация сабабли майдонга туша олмайдиган футболчилар йўқ. Жароҳатлар халал бермаган тақдирда барча етакчи ўйинчиларнинг ҳаракатларига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Учрашув 1 июль, сешанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 19:30да бошланади.

Беллашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ушбу рефери биринчи даврада 2:2 ҳисобида якунланган баҳсни бошқарганди. "Локо"нинг чемпионатда "Металлург" ва кубокда "Динамо" билан Самарқанддаги ўйинларини бошқарган.

"Пахтакор" - "Локомотив" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва эсдалик совғалари сифатида 2та смартфон, U Cell ва Sharq Telecom компанияларидан эсдалик совғалари, Fitness House соғломлаштириш марказидан бепул ойлик абонементини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин. Чипта нархи 5000 сўм. Барчани жамоамиз учун муҳим бўлган учрашувга таклиф этамиз.


"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"

Ҳакамлар:
Валентин Коваленко (Тошкент), Рафаэль Илёсов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Дмитрий Пислегин (Тошкент).

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика