UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  8 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  7 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  5 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1

OWS: "Барселона" Мессини 2015 йил ёзида сотади Янгиликлар

OWS: "Барселона" Мессини 2015 йил ёзида сотади

"Барселона" раҳбарияти ҳужумчи Лионель Месси билан 2015 йилнинг ёзида хайрлашмоқчи, дея хабар беради One World Sport мухбири Дункан Каслз.
Клуб президенти Сандро Росель ўзига ҳос бизнес режа тузиб чиққан. Унга кўра, аргентиналик футболчи учун энг кўп товон пули ишлаб олиш мумкин бўлган паллада сотиб юборилади.

"Барселона" бу трансфер орқали 200 миллион евро атрофидаги маблағни ишлаб олмоқчи. Агарда ушбу келишув амалга ошса, футбол тарихидаги трансфер рекорди янгиланади.

Мессининг клубдаги даражаси шунчалик ошиб кетдики, бу жамоада ички муаммолар вужудга келишига сабаб бўлмоқда. Бунга мисол тариқасида Месси, Хосеп Гвардиола мураббийлиги пайтида машғулотларда қатнашишдан бош тортганлигини келтиришимиз мумкин. Бу билан Лионель мураббий чемпионат баҳсида ўзини алмаштирганидан норозилигини кўрсатмоқчи бўлган.    

Бундан ташқари, Росель футболчининг маош борасидаги истакларини ҳам инобатга олмоқда. Месси ойлик маошини кўтаришлари ва бу борада ҳам Криштиану Роналдудан ортда қолмасликни мақсад қилган. Бу эса Месси ва клуб вице-президенти Хавьер Фаус ўртасида очиқча можаро сабаб бўлди.

Таъкидлаб ўтамиз, Лионель ва унинг вакилларига шунингдек, "Барселона"нинг бразилиялик ҳужумчи Неймарни сотиб олиш учун сарфлаган пул миқдори ҳам хуш келмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика